Жомбойлик ишбилармон аёллар сараланди

Жомбойлик ишбилармон аёллар сараланди


ЎзЛиДеП томонидан ҳар йили “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтади. Бу йилиги кўрик - танловнинг маҳаллалар кесмида ташкил этилиши маҳаллалардаги ишбилармон, тадбиркор, фермер хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтаётганлиги жойлардаги янги тадбиркор аёлларни аниқлаш, уларнинг шундан кейинги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва кенг оммалаштириш, аёллар бандлигини таъминлашда кенг имконият яратмоқда.

Жомбой туманида маҳаллалар кесимида ташкил этилган мазкур танловда тумандаги Каттақишлок маҳалласида 50 нафар доимий ишчи ўрни яратиб, 20 хил соҳада фаолият олиб бораётган "Абсалют Ченс" МЧЖ раҳбари  Гулнора Абдурасулова, Ҳолвойи маҳалласидан якка тартибдаги тадбиркор, 10 йиллик тикувчилик тажрибасига эга 100дан ортиқ шогирдлар чиқарган Юлдуз Қодирова ва Тўққизбой маҳалласидан Маржона Нуриддиновалар фаол иштирок этиб, лойиҳани туман босқичига йўлланма олдилар.

Шунингдек тадбирда тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкиллаштирилди. Тадбиркор ва тикувчиларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, қўл меҳнати буюмлари, каштачилик, пишириқлар ва  ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

Зеби Юсупова, ЎзЛиДеП Жомбой туман Кенгаши апарат раҳбари


Report Page