Жо Байден, Барак Обама ва Билл Клинтоннинг чиқишларида фаоллар: “Уят!”, “Қўлингиз қонга беланган!” деб бақирган.

Жо Байден, Барак Обама ва Билл Клинтоннинг чиқишларида фаоллар: “Уят!”, “Қўлингиз қонга беланган!” деб бақирган.


Ню-Ёркда намойишчилар Байденнинг нутқини бўлиб қўйди

Ҳодиса АҚШ президентининг сайловолди кампанияси учун маблағ йиғишга қаратилган тадбирда юз берган.

Жо Байден, Барак Обама ва Билл Клинтоннинг чиқишларида фаоллар: “Уят!”, “Қўлингиз қонга беланган!” деб бақирган. Улар Ғазодаги уруш ва Американинг Исроилга кўрсатаётган ёрдамига қарши норозилик билдирган.

Ёдингизда бўлса Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари аскари Аарон Бушнелл вафот этган эди..

25 ёшли Бушнелл Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга норозилик билдириш мақсадида Исроил дипломатик идораси олдида митинг ўтказганди. У ўзини ёқиб юборар экан, Ғазодаги геноцид иштирокчиси бўлишни хоҳламаслигини айтган.

«Мен АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг фаол аъзосиман ва ортиқ геоциднинг бир қисми бўлишни истамайман. Шу боис, бунга кескин эътирозимни шу тарзда билдирмоқчиман. Аммо бу фаластинликлар босқинчилар қўлидан чекаётган азоблар олдида ҳеч нарса эмас», деган ҳарбий норозилик акциясини бошлашдан аввал.

Кейин телефонини бир нуқтага қотириб қўйган йигит Исроил элчихонаси панжаралари яқинига бориб устидан бензинга ўхшаш тез ёнувчан суюқликни сепади. Видеода суюқлик термосда олиб келинганини кўриш мумкин. Йигит устидан суюқлик қуйгач, қаттиқ ҳаяжон сабаб дастлаб бир неча уринишда қўлидаги ўт олдиргични ёқа олмайди.

У ҳали оловни ёқишидан аввал қилаётган ҳаракатлари ва термос ерга тушиб қасирлагани атрофдаги полициячилар ва ўткинчиларнинг эътиборини тортади. Бир киши ундан «Жаноб, сизга ёрдам бера оламанми?» деб сўрайди. Аммо ҳарбий барибир ўзига ўт қўйиб, ёнаётган кўйи бир неча марта «Free Palastine» деб бақиради.(“Фаластинга озодлик. Мен геноцид иштирокчиси бўлмайман!” деб бақирган Бушнелл.)

Воқеа жойига тез ёрдам хизмати етиб келган. Улар жабрланувчини шифохонага олиб борган, аммо у ўша ерда вафот этган эди.

Геноцид нима эканлигини биласизми? одам зоти ва инсониятга қарши энг оғир жиноятлардан бири Геноцид Аҳолининг айрим гуруҳларини қасддан буткул ёки қисман қириб ташлашни кўзда тутадиган шарт-шароитларни вужудга келтириш, шунингдек, болалар туғилишини чеклашга қаратилган чоралар.

Геноцид қандай шаклда намоён бўлишидан қатъи назар, дунё жамоатчилиги томонидан инсониятга қарши энг даҳшатли жиноят сифатида қораланади.

Report Page