Жиззахдаги йўл транспорт ҳодисаси
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 24 июнь куни Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов туманида яшовчи 30 ёшли Б.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қассоблик маҳалласида ҳайдаб кетаётиб пиёдалар, 11 ёшли О.Қ.исмли қиз ва унинг қўлида кўтариб олган 2019 йилда туғилган синглисини уриб юборган.
Натижада опа сингиллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси