Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жиззахда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ҳусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли фармонинг 3-бандига асосан ҳамда Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 4 сентябрдаги 304-Ф-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябр куни Жиззах шаҳрида Жиззах вилояти транспорт бошқармаси ва вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Тадбиркор учун ҳуқуқ марафони” акцияси ўтказилди.

Ўтказилган ушбу акция давомида Жиззах вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар тўғрисида семинар ташкил қилинди. Тадбирда ҳозирги кунда юртимизда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш маданиятини тубдан яхшилаш, транспорт хизматларини замон талаблари даражасига олиб чиқиш, корхоналар автопаркини модернизация қилиш бўйича ҳайдовчилар ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир давомида аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатишни жорий этиш бўйича тадбиркорликка оид сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларнинг имтиёз ва имкониятлар борасида тадбиркорларга маълумотлар тақдим этилди.

Report Page