Жиззахда мактаб ўқувчиси электрон сигарет чекиб тушган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича, Жиззах шаҳар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси, Жиззах шаҳар прокуратураси, Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси, Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда Жиззах ички ишлар бўлими инспектор психологлари ижтирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижасида Жиззах шаҳар Маданият маҳалласи 36-уй 7-хонадонда яшовчи 2008 йилда туғилган вояга етмаган Жиззах шаҳар ХТБга қарашли 5-снли умумий ўрта таълим мактаби 8-синф ўқувчиси Н.Х эканлиги аниқланди.
2022 йил 15 октябрь куни соат тахминан 13-00 ларда мактабдан уйига кетаётган вақтида, мактаб тўғрисида жойлашган «LACOSTE» дўкони олдида ўзининг таниши бўлган «KIBER SPORT» билан шуғулланувчи Ш.Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласи Қўшкўприк кўчаси 27-уйда яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Б.А Н.Хнинг электрон сегарет чекиб юрганлигини кўриб унга нима учун чекаяпсан деб сўраган лекин уни чекишга мажбурламаган ва унга ушбу холатни видео тасвирга олаётганлигини айтиб огоҳлантирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан вояга етмаган Н.Хнинг онаси Жиззах шахар Маданият маҳалласи 36-уй 7-хонадонда яшовчи 1987 йилда туғилган Қ.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 47-модда 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ҳурматли ота-оналар фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг акс ҳолда юқоридаги ҳолатга тушиб қолишингиз мумкун.
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати