Жиззах вилояти ТХТБда “Хавфсиз йўналиш”

Жиззах вилояти ТХТБда “Хавфсиз йўналиш”


Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Транспорт ва Туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан Жиззах вилояти ТХТБ “Зарбдор-Пахтакор-Ғаллаорол” йўналишларида хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари соҳа хизмат ходимлари томонидан "Темир йўлда хавфсиз кун" ва "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" профилактик тадбири олиб борилди.

Тадбирда соҳа хизмат ходимлари ва темир йўл узели ишчи ходимлари билан ҳамкорликда йўналиш бўйлаб темир йўлга яқин масофада жойлашган хонадонлар “хонадонбай” ўрганилиб, фуқароларни темир йўл ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя этишлари, белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмаслик, темир йўл белгиларига шикаст етказмаслик ва чорва молларини боқмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 41та корхона-ташкилотлар ва 218 та хонадонлар текширилиб, хавфсизлик юзасидан йўриқномалар берилди. Шунингдек, йўналишида хавфсизликни таъминлаш юзасидан фуқароларга 238 та флаерлар тарқатилди.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Report Page