Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 2 август куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали, Жиззах шаҳар И.Каримов шоҳ кўчаси 101-уй қаршисидаги чорраҳада, Тошкент шаҳрида жойлашган "Микройўл" МЧЖ томонидан ўрнатилган қоидабузарликларни қайд этиш учун мўлжалланган камера, давлат рақам белгиси 25А815КА бўлган, "Нексия Донс" русумли транспорт воситаси, энг юқори ҳаракатланиш тезлиги 60 км. бўлган жойда 157 км. тезликда ҳаракатланганлиги ҳолатини қоидабузарлик сифатида қайд этганлиги юзасидан видеолавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан "Микройўл" МЧЖ га хабар берилиб, МЧЖ томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, қоидабузарликларни қайд этиш учун мўлжалланган камера, айрим техник сабабларга кўра, давлат рақам белгиси 25А815КА бўлган, "Нексия Донс" русумли транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини нотўғри қайд этилганлигини, ушбу қоидабузарлик бўйича чиқарилган қарорни бекор қилиши юзасидан "Микройўл" МЧЖ томонидан хат тақдим этилганлигини ва хозирда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ушбу қоидабузарлик юзасидан чиқарилган қарор бекор қилинганлигини маълум қиламиз.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ