Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ


Жорий йилнинг 30 май куни ижтимоий тармоқларнинг “Baxodir_brat” канали орқали тарқалган “Яна бир валломат гаи” номли видеолавҳа юзасидан

 

МУНОСАБАТ

 

        Жорий йилнинг 23 май куни хизмат тақсимоти асосида Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл- патруль хизмати отряди иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспекторилари сафдор А.Хужаматов ва катта сержант Т.Турсуновлар Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Сангзор-15” ЙПХ масканига хизматга жалб этилган.

Шу куни соат 17:58 ларда ЙПХ инспектори сафдор А.Хужаматов, “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, ВАЗ-2106 русумли, давлат рақам белгиси 30S387TA бўлган, ҳайдовчи Р.Д бошқарувидаги транспорт воситасини тўхтатиб, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларини кўздан кечириш мақсадида тақдим этишини сўраган ва транспорт воситасининг олд ойнасининг туси ўзгартирилганлигини ҳайдовчига тушунтирган.

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторига эътироз билдириб, ҳужжатларини тақдим этмаган ва ўзига тегишли бўлган ушбу транспорт воситасининг олд ойналарини қўли билан уриб синдириб ташлаган.

Ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори сафдор А.Хужаматов томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситасини эвакуатор ёрдамида жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланиб суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати


Report Page