Жиззах вилояти Фориш туманида ноқонуний қурилишлар бартараф этилди

Жиззах вилояти Фориш туманида ноқонуний қурилишлар бартараф этилди

Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Вилоят прокуратураси ва мутасадди ташкилотлар “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва Фориш туман бўлими, Кадастр агентлиги ва давлат кадастри бошқармаси ва Фориш туман бўлими, Фориш тумани ҳокимлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлимларидан Фориш тумани “Оқтом” МФЙда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан оқилона самарали фойдаланиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган мониторинг натижаларида МФЙда яшовчи 8 нафар фуқаролар томонидан ер майдонларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб ноқонуний равишда уй-жой, пойдевор қурганликлари ҳамда пойдевор учун тош тўкиб олганлик ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, МФЙда яшовчи фуқаро Бобонов Элёр Ғуламович Оқтом МФЙ ҳудудидаги туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонидан 0,1 гетар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб 0,0197 гектар майдонга уй-жой иморати қурганлиги, фуқаро Чуманова Матлюба Гуламжановна туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонидан0.06 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб 0.02 гектар майдонга уй-жой иморати қурганлиги, фуқаро Рустамов Баходир Умматович туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонидан0.06 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб 0.012 гектар майдонга уй-жой қурганлиги, фуқаро Эрманов Расул Эламанович туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонидан 0.1 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб 0.0032 гектар майдонга уй-жой иморати қурганлиги,фуқаро Мухаммадиева Фарида туман захира ерларининг 2083-контуридаги яйлов ер майдонидан 0.1 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб 0.004 гектарли уй-жой иморати қурганлиги аниқланди шунингдек,фуқаролар Қўлдошев Аброл Бахрамович, Мирзобеков Алишер, Камолов Абдурасуллар уй-жой қуриш мақсадида пойдевор қурганлиги ва пойдевор учун тош тўкиб олганлик ҳолатлари аниқланди.



Ўрганишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ҳолатлар юзасидан юритилган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Фориш тумани судига тақдим этилди. Тақдим этилган материаллар Оқтом МФЙда ташкил этилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб фуқаролар Э.Бобонов, М.Чуманова,Б.Рустамов, Р.Эрманов, Ф.Мухаммадиеваларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар кўриб чиқилиб фуқароларга нисбатан жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ноқонуний ер эгаллаб пойдевор қурган ҳамда пойдевор учун тош тўкиб олган фуқаролар Қўлдошев Аброл Бахрамович, Мирзобеков Алишер, Камолов Абдурасуллар ўз ихтиёри билан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этган яни, пойдеворларини бузиб тошларини олиб чиқиб кетганлиги сабабли уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар суд томонидан тугатилиб жазодан озод қилинди.



Report Page