Жисмоний тарбия ширин ҳаёт гарови

Жисмоний тарбия ширин ҳаёт гарови

t.me/andijonvssb - Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi

Андижонда жисмоний фаоллик тарғиботи бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

"Аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасига эътибор, касалликлар билан курашишда кўпроқ профилактикага, яъни касалликларни олдини олиш устивор вазифамиз, Андижонда тиббиёт муассасалари  ходимлари, аҳолига соғлом турмуш тарзи тарғиботини намуна сифатида ўзларидан бошладилар, яъни иш вақти бошланишидан 20 минут аввал жисмоний машқлар ўтказмоқдамиз, ходимлар билан спорт мусобақалари режалаштирганмиз, шунингдек ташкилотлар, муассасаларда, мактаб-боғчаларда, маҳаллаларда спорт ва жисмоний тарбия тарғиботини ўтказмоқдамиз, хар бир инсон учун индивидиуал спорт машғулотлари режаси белгилаб берябмиз"-дейди Андижон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тохиржон Зокиров.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини оширишни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб – ходимлар жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиб бориш белгинланган эди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш,

Аҳоли саломатлиги ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш, замонавий ахборот ва инновацион технологияларини жорий этиш билан бирга умрни узайтириш ва саломатликни мустаҳкамлашга оид аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тавсияларни татбиқ этишда кўмаклашиш каби саломатликни авайлаб-асраш тадбирлари Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида жадаллик билан олиб борилмоқда.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати