“Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларида ёш кўрсаткичига кўра ғолиб "Темурбеклар мактаби"га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади

 “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларида ёш кўрсаткичига кўра ғолиб "Темурбеклар мактаби"га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади


АОКАда Спорт, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада батафсил маълумот берилди:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

16 июндаги ПҚ-5148-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 15 январдаги 23-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Бугунги кунда мазкур низомга асосан аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини қабул қилиш ташкил этиб келинмоқда.

Рухсатингиз билан, спорт синовлари ташкил этиш ва ўтказиш тартиби билан Сизларни таништирсам.....

Спорт синовларининг мақсади — аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти

ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

 спорт синовлариихтиёрий ва махсус талаблардан иборат.

v Спорт синовлари қуйидаги 11 та ёш тоифасидаги гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ — 7-8 ёш;

2-гуруҳ — 9-10 ёш;

3-гуруҳ — 11-12 ёш;

4-гуруҳ — 13 — 15 ёш;

5-гуруҳ — 16-17 ёш;

6-гуруҳ — 18 — 29 ёш;

7-гуруҳ — 30 — 39 ёш;

8-гуруҳ — 40 — 49 ёш;

9-гуруҳ — 50 — 59 ёш;

10-гуруҳ — 60 — 69 ёш;

11-гуруҳ — 70 ёш ҳамда ундан катта ёшдаги шахслар.

Спорт синовлари эркаклар ва аёллар учун алоҳида ҳамда ёш гуруҳлари бўйича йилига бир марта январь-декабрь ойларида ўтказилади.

v Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш схемасига мувофиқ қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичҳар йили январь ойида туман (шаҳар) профилактика инспекторлари, тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари томонидан 7 ёш ва ундан катта ёшли фуқаролар орасидан ёш тоифалари бўйича спорт синовларида иштирок этадиган иштирокчилар рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилади;

2-босқичҳар йили февраль ойида туман (шаҳар) оилавий поликлиника шифокорлари ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан спорт синовларида иштирок этувчилар тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда спорт синовларини топшириш учун иштирокчи аризаси тўлдирилади;

3-босқичҳар йили март — ноябрь ойларида бешта йўналишда спорт синови иштирокчиларидан қуйидаги тартибда спорт синовлари қабул қилинади:

а) 1-йўналиш (март-апрель ойларида) — 7 ёшдан 17 ёшгача;

б) 2-йўналиш (апрель-май) ойларида — 18 ёшдан 29 ёшгача;

в) 3-йўналиш (август-сентябрь ойларида) — 30 ёшдан 49 ёшгача;

г) 4-йўналиш (октябрь-ноябрь ойларида) — 50 ёш ва ундан катта ёшдаги шахслардан;

д) 5-йўналиш (ноябрь ойида) — давлат органлари

ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлардан;

4-босқич — ҳар йили май — декабрь ойларида бешта йўналишда туман (шаҳар) ва ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан спорт синовларининг махсус талабларини бажарган иштирокчилар қуйидагича рағбатлантирилиб борилади:

а) 1-йўналиш (май ойида) — 7 ёшдан 17 ёшгача;

б) 2-йўналиш (июнь ойида) — 18 ёшдан 29 ёшгача;

в) 3-йўналиш (октябрь ойида) — 30 ёшдан 49 ёшгача;

г) 4-йўналиш (ноябрь ойида) — 50 ёш ва ундан катта ёшдаги шахслар;

д) 5-йўналиш декабрь ойининг биринчи ҳафтасида давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар.

Ихтиёрий талабларни бажарган иштирокчиларни рағбатлантириш ёш тоифалар бўйича спорт синовлари тугаши билан уч кун муддат ичида ўтказилади;

5-босқич — ҳар йили декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида туман (шаҳар) ва ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссиясига тақдим этади;

6-босқич — ҳар йили декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси томонидан туман (шаҳар), ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлар умумлаштирилади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Рағбатлантириш масаласи бўйича:

спорт синовларининг ихтиёрий талабини топширганлар (фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан);

махсус талабларни бажарганлар (I, II ва III даражали «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишонлари

ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

v Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари, инструкторлари, тренерлари, курсантлари, ўқувчилари, спортчилари (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар), шунингдек Спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасаларининг тренерлари, спортчи ўқувчилари (спортчи паспорти ёки спорт унвонлари ва тоифаларига эга шахслар) учун спорт синовлари талаблари алоҳида ишлаб чиқилади

ва келишилган ҳолда Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

v Ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги имтиёзлар ва рағбатлантиришлардан фойдаланади:

ғолиб ва совриндорлар (1, 2 ва 3-ўрин) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг

50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

ғолиблар (1-ўрин) «Темурбеклар мактаби»га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади;

ғолиб ва совриндорлар (1, 2 ва 3-ўрин) давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

ғолибларга (1-ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш имкониятини тақдим этади (бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);

ғолиб ва совриндорларнинг (1, 2 ва 3-ўрин) фарзандлари ўзлари яшаётган жойдаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

ғолиб ва совриндорларга (1, 2 ва 3-ўрин) республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

Агар юқорида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғри ташкил этилган тақдирда аҳолининг саломатлик даражасини аниқлашга катта хисса қўшган бўламиз.

Шу мақсадда, шу кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Экспертлар ва мутахссислар ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ходимлари билан биргаликда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг турлари ва мезонлари қайта ишлаб чиқилди;

Ҳудудларда спорт синовларини ташкил этиш ҳамда аризаларни платформага киритиш ва баҳолаш бўйича жисмоний тарбия фани ўқитувичлари ҳамда спорт мактабининг тренерларига ўқув семинарлари ташкил этилди.

Қарорда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 1 март куни 208 та туман (шаҳар)да

1 тадан умумтаълим мактабларида спорт синовлариини қабул қилишга старт бериш маросими ташкил этилади.

Бунда, жорий йилнинг март – апрель  ойларида умумтаълим мактабларининг 7-17 ёшгача бўлган шахсларидан спорт синовлари қабул қилинади.


Report Page