Жисмоний шахслар билан боғлиқ валюта операцияларини мониторинг қилиш бошқармаси етакчи иқтисодчиси

Жисмоний шахслар билан боғлиқ валюта операцияларини мониторинг қилиш бошқармаси етакчи иқтисодчиси

CBU moderator

Мажбуриятлар:

  • Тижорат банклари жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциялари ҳамда халқаро трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ҳисоботларни тайёрлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқади;
  • Тижорат банклари, ташкилотлар ва фуқароларнинг хатларига жавоб хати тайёрлайди ва раҳбариятга кўриб чиқиш учун тақдим этади;
  • Тижорат банклари нақд чет эл валютаси билан боғлиқ ҳисоботларни тайёрлаш.

Талаблар:

  • Маълумоти: Олий (Молия-иқтисод/Банк иши/Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар/Бизнес ва менежмент).
  • Иш тажрибаси: банк-молия соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили ва инглиз тили – бошқарма ваколатига алоқадор статистик маълумотлар тузишнинг халқаро методикаларини ўрганишда ва хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда, ҳисоботларни таҳлил қилишда фойдаланилади.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint), дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари ва “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август), Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари”.билан танишиб чиққан бўлиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар





Report Page