Жисмоний маданият факультети декани ўзи таълим олган мактабга ташриф буюрди

Жисмоний маданият факультети декани ўзи таълим олган мактабга ташриф буюрди

Жисмоний маданият факультети

2021-йил 10-февраль куни Бухоро давлат университети, жисмоний маданият факультети декани Б.Б.Маъмуров ва факультетнинг профессор ўқитувчилари Бухоро шаҳар 11-умумтаълим мактабига ташриф буюришди.

Декан ва профессор ўқитувчилар ташриф жараёнида мактабнинг шароитлари, ўқув ва спорт ишлари, дарс жараёнлари, маънавият ва 5 ташаббус хоналари ва спорт заллари билан танишиб чиқдилар.

Мактабга янги спорт анжомлари совға қилиш ҳақида айтиб ўтилди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш ҳамда 5 та муҳим ташаббусни ривожлантириш ҳақидаги фикрлар илгари сурилди.

Декан ушбу мактабда таълим олгани ҳақида сўзлади ва ёшларни ҳам барча соҳада доимо фаол бўлишга ундади.

Декан Б.Б.Маъмуров мактаб директори ва ўқитувчиларига ташаккур билдириб, муваффақият ва омад тилаган ҳолда ташрифни ниҳоясига етказди.



Жисмоний маданият факультети матбуот хизмати

Матбуот котиби: Рустам Раҳимбоев

Report Page