Жирий йилнинг 6- декабрь куни ижтимоий тармоқда "UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?" сарлавҳали видео лавҳа тарқалди.

Жирий йилнинг 6- декабрь куни ижтимоий тармоқда "UZB ҳарфли автомашина қоидани бузди. Унга ҳам чора кўрилармикан?" сарлавҳали видео лавҳа тарқалди.

ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 6-декабрь куни соат 13:11ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида “TOYOTA LAND CRUISER” русумли, 01 025 UZB давлат рақам белгили транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланганлиги атрофдаги фуқаролардан бирининг бошқарувидаги транспорт воситаси видеорегистраторига қайд этилган. Фуқаро қоидабузарлик видеосини "eJaerima" сайтига юборган. Сайтга келиб тушган видео лавҳа Тошкент шаҳар маъмурий амалиёт масъул ходими томонидан ўрганилган ва қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси 2-қисмига кўра БҲМ нинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати


Report Page