Жиноятни енгиллатиш учун чўзилган "ёрдам қўли"га кишан тақилди

Жиноятни енгиллатиш учун чўзилган "ёрдам қўли"га кишан тақилди


Порахўрлик ва таъмагирлик ўз домига тортган инсонлар ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам тақдирига қора кунларни ёзишлари тайин. Бу иллатга чалиниб, қимматли умрини панжара ортида ўтказаётганлар ҳам талайгина.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани Чумчуқли маҳалласида яшовчи фуқаро Н.П.нинг ана шундай жинояти фош этилди.

Аниқланишича, у адвокат ва жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси орқали суд иш юритувидаги Тойлоқ туманида яшовчи фуқарога нисбатан суд томонидан жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинламаслик учун ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига 3 400 000 сўм ва 1 000 АҚШ долларини талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.П. маҳаллий фуқародан талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Н.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Осон келган, осон кетади" дейдилар. Бироқ осон келган мол ҳаром йўллар билан орттирилган бўлса, унинг умрдаги асорати осонликча йўқ бўлмайди, аксинча, ўзининг аянчли изларини қолдиради.

Report Page