Жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.


Маълумки, ҳар бир давлат ва жамоат ташкилотини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Бу борада ҳар бир фуқаро онгида "Жиноятчиликни олдини олишда ўз ҳиссамни қўшаман" деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. 

Айни шу нуқтаи-назар билан, Бухоро муҳандислик-технология институтида "Коррупцияга қарши кураш", "Гиёҳвандлик умр заволи", "Оитс билан касалланишнинг олдини олиш" мазуларида талабалар давра суҳбати ташкил этилиб, тадбирда ИИВ ЖҚ бош бошқармасидан Шохрух Жўраев, вилоят Наркология диспансеридан Азамат Файзиев ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш марказидан ташриф буюрган тажрибали мутахассислар томонидан кун тартибидаги мавзулар юзасидан батафсил маълумот берилди. Тадбирда, ушбу учрашувдан кўзланган мақсад ва вазифалар, коррупсиянинг жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллат эканлиги, мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиши, ҳаёт сифатини ёмонлаштириши ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб бериши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, кейинги масала юзасидан гиёҳвандлик иллатининг инсон ҳаётига раҳна солувчи, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотил эканлиги, у ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклаши ва келгусида ОИТС касаллигини келтириб чиқаришии, гиёҳвандликка қарши курашда фақат нарколог ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимигина эмас балки бутун жамият ҳамжиҳатликда кураш олиб бориши лозимлиги алоҳида таъкидланди.


Бухоро муҳандислик-технология институти ректори матбуот котиби Элбекова Эъзоза


Report Page