Жиноят ишлари бўйича ҳукмлар устидан тафтиш тартибида шикоят ё протест бериш имконияти яратилмоқда
https://t.me/aoka_uzАОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифингда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи одил судлов сифатини оширишга хизмат қилиши тўғрисида маълумот берилди:
Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик тамойилларнинг таркибий қисми сифатида судларнинг холислиги ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, судлар фаолияти босқичма-босқич такомиллаштириб борилмоқда. Чунки айнан суднинг нуфузини ошириш, маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада яхшилаш, тизимда қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга эришилади.
Фуқароларнинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи умумэътироф эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топган.
Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида қайд этилганидек, ҳар бир инсон ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш ва унга қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлигини аниқлаши учун тўлиқ тенглик асосида унинг иши ошкора ва адолат талабларига риоя қилинган ҳолда мустақил ва холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.
Адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқ инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бевосита дахлдор экан, уни амалда таъминлаш давлат органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Чунки жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ва ошкора кўриб чиқилиши янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 28-моддасида белгилаб қўйилган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти эса, узил-кесил қарор қабул қилишда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини уч босқичли тизим воситасида текшириш имкониятлари чеклангани сабабли мазкур тизимни ўрта бўғим, яъни вилоят судларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шу маънода, 2023 йил 27 сентябрда “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ушбу қонунга кўра, суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари такомиллаштирилди. Жумладан, 2024 йил 1 январдан апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларини жорий қилиш белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари устидан дастлаб апелляция тартибида, агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида шикоят ё протест бериш, апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар устидан эса, тафтиш тартибида шикоят ё протест бериш, шунингдек, тафтиш тартибида такроран шикоят ё протест билдириш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилиш имкони яратилмоқда.
Бундан ташқари ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят ёки протест бериш муддати йигирма суткадан ўн суткага қисқартирилмоқда.
Шунингдек, жиноят ишини кассация ва тафтиш тартибида кўриш натижалари юзасидан янги оқлов ёки айблов ҳукми чиқариш ваколатлари берилмоқда.
Бу, ўз навбатида, суд қарорларини бекор қилиб, янгидан кўриш учун қуйи инстанция судларига қайтариш амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчиликлари олдини олишга хизмат қилади. Айбловни тўлдириш ва судланувчига нисбатан айбловни оғирроғи билан алмаштириш, шунингдек, жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлиги аниқланган ҳолатлар бундан мустасно, албатта.
Муҳими шуки, ана шу янгиланишлар натижасида судда ҳар бир иш бўйича якуний хулосага келишга эришилади.
Айтиш керакки, қонунга киритилган ушбу ўзгартиришларга мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоят ёки протест туман (шаҳар) судларида апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлар, ажримлар устидан, шунингдек, туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган иш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига берилса, туман (шаҳар) судларининг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ва улар юзасидан чиқарилган апелляция ёки кассация инстанциясининг ҳукмлари, ажримлари устидан эса, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Бош прокурор Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Олий суднинг Раёсатига тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш учун протест билдиришлари мумкин.
Бу ҳуқуқ маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳамда ишда тараф бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан илтимосномаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича таъминланади.
Хулоса қилиб айтганда, янги қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топширишга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, суд қарорларини қайта кўришда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга замин яратади.