Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида оқланган шахснинг судга мурожаати

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида оқланган шахснинг судга мурожаати

ЖИБ Наманган вилоят суди

Мен Жўраев Рахматулло Саидвалиевич 1982 йил 27 февралда Чортоқ туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилаликман, 2 нафар фарзандим бор, судланмасимдан олдин Наманган вилояти ИИБ ҲООБ одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаси инспектори лавозимида ишлаганман, Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Короскон шаҳарча, Мустақиллик маҳалласи, С.Номанова кўчасида яшаб келаман.

«Human.uz»га сайтидаги мурожаатларни кўриб, ижтимоий тармоқларда судларда адолат борлигини езишга ахд килдим. Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўғатишган эди.

Мен Наманган вилояти ИИБ ҲООБ одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш билан боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлинмаси инспектори лавозимида ишлаб келганман, жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 2017 йил 17 ноябрдаги ҳукми билан дастлабки тергов органи томонидан менинг ҳаракатим Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг «б» банди билан етарли далилларсиз, асоссиз квалификация қилингани, фақатгина мени айблаш юзасидан бир томонлама тергов ҳаракатлари ўтказилиб, хатоликка йўл қўйилгани, жиноий ҳодиса юз бермагани, айбим йўқлигини сабабли оқлов ҳукми чиқарди.

Мен суд мустақиллиги одил судловни амалга оширишнинг энг муҳим шартларидан бирилигини билардим, суд ишдаги ҳолатларни ҳар томонлама ва холисона ўрганишни, адолатли қарор чиқаришни, пировардида эса, мен каби шахсларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаб, суд ҳокимияти ҳақиқатан мустақил ва судьялар чинакам эркинлигини ўз жиноятимни олиб борилганида билдим.

Ўзбекистон Республикасида барча суд тизимидаги судьяларга жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамланаётганлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаётганликларидан ҳурсандман, чунки айбли деб топилган мендек бир фуқарони жиноят ишини холисона ва адолатли кўриб чиқиб оқлов ҳукми чиқаришди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга амалга ошираётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ва бошқа тизимлардаги ишларига мувоффақият тилаб қоламан.

Жураев Рахматилло



Report Page