Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидан миннатдор тадбиркор мулоҳазаси

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидан миннатдор тадбиркор мулоҳазаси

ЖИБ Наманган вилоят суди

«Human.uz» сайтида суддан норозилиги айтилаётган одамларнинг интервьюларини кузатиб, шахсан ўзимнинг судга муносабатимни билдирмоқчиман

Ўтган қисқа давр мобайнида халқ билан давлат органларининг ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқилди ва бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этилди.

Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг ислоҳотлар олиб борилиб, жазолар либераллаштирилди, судлар томонидан жазо тайинлашда судланувчининг шахси ва ижтимоий келиб чиқишини, енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, адолатли қарорлар қабул қилинмоқда.

Жумладан менга нисбатан ҳам 2018 йил ҳамда 2019 йил 1-чораги учун ҳисобланган 931.969,5 минг сўмлик қўшилган қиймат солигиғи тўламаганим учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ҳамда 2018 йил ва 2019 йил 1-чораги давомида 17.287.818,5 минг сўмлик ёғоч маҳсулотлариини реализация қилиб, жами 9.815.265,5 минг сўм товар айланмасини банк муассасасига кирим қилмаганлигим сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси билан жиноят иши қўзҳатилган эди.

Менга оид жиноят иши Наманган шаҳар судининг раиси Б.Таваккаловнинг раислигида кўриб чиқилиб, тадбиркор эканлигим, зарарларнинг катта қисмини қоплаганлигим, қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонлигим ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда менга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мен Президентимизнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашлари ва бу соҳани ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсатлари ҳамда хато қилган бўлсамда, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан келиб чиққан ҳолда менга яна бир бора имкон берган жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Б.Таваккаловга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Келгусида тадбиркорлик соҳамни янада кенгайтириб, давлатимиз равнақи учун ўз ҳиссамни борича қўшишга ваъда бераман.

 

Нуритдинов Дилмурод Камалович[*],

“NAMANGAN YOG’OCHLARI” хусусий корхонаси раҳбари


[*] жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2019 йил 5 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддалари билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 3 йил 3 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.