Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судига ташаккурнома юборган фуқароларнинг миннатдорлиги

Жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судига ташаккурнома юборган фуқароларнинг миннатдорлиги

ЖИБ Наманган вилоят суди

Мен Ортиқов Зокиржон Боёвдуллаевич – 1976 йил 15 июнь куни Янгиқўрғон туманида туғилганман, менга 2019 йил 29 январь куни Қирғизистон Республикаси, Ахси туманини Янгиқўрғон тумани, Олмазор МФЙ билан туташтирувчи “Мамай-Олмазор” айланма йўли орқали, божхона назоратини четлаб, хорижда ишлаб чиқарилган ярим тайёр ҳолдаги бозор нархи жами 108.012.866 сўмлик 56 дона 43 дюмли “4KLED TV” номли телевизорларни, 1 дона 43 дюмли “HisenseH4 F5100” русумли телевизорни ва 2 дона “Media ММ-790” русумли микротўлқинли печларни Ўзбекистон Республикасига ўтказганим учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Б.Эргашевнинг раислигида қонуний ва адолатли кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди ва мен суд залидан озод бўлдим.

Мен Президентимизнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашлари ва бу соҳани ривожлантириш йўлида олиб бораётган сиёсатлари ҳамда хато қилган бўлсамда, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларидан келиб чиққан ҳолда менга яна бир бора имкон берган жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Б.Эргашевга одилона қарор қабул қилганлиги учун мен ва оила-аъзоларим ҳам маҳаллам номидан чуқур миннаддорчилик билдираман.

Ортиқов Зокиржон Боёвдуллаевич, якка тартибдаги тадбиркор

Мен Махмудхон қизи Муаттархон - 1989 йил 13 февраль куни Наманган шаҳрида истиқомат қиламан.

“Human.uz” сайтидаги фуқароларнинг суд тизимига нисбатан норозиликлари, билдираётган салбий фикрларини кўриб, давлат раҳбариятимизнинг обиб бораётган сиёсатлари натижасида суд-ҳуқуқ тизимида ҳам жадал ўзгаришлар самарасида судлардаги инсонпарварлик, одиллик ва жазоларнинг либераллашуви ҳақида ижтимоий тармоқларда фикрларимни баён этишга қарор қилдим.

Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддасининг 3-қисми, 155-моддасининг 1-қисми, 1552-моддасининг 2-қисми, 223-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари ва 2442-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди. Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ судининг раиси Б.Эргашевнинг раислигида кўриб чиқилиб, суд мени айбимга чин кўнгилдан иқрорлигим, қилган ишимдан пушаймонлигим, оиланинг ягона боқувчиси эканлигим, қарамоғимда 3 нафар вояга етмаган фарзандим борлигини инобатга олиб, узил-кесил 5 (беш) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгиланди ва мени яна жамиятга, ҳамюртларимиз орасига қайтарди.

Сўзим якунида мустақил Ўзбекистонимиз раҳбари, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг олиб бораётган давлат сиёсатларидан ва жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди қаторида суд тизимидан чин юракдан миннатдорчилигимни билдираман.

Келгусида фарзандларим билан биргаликда юртбошимиз раҳнамолигида давлатимиз равнақи учун ўз ҳиссамизни қўшишга ваъда бераман.

Махмудхон қизи Муаттархон




Report Page