Жигарбандини 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди

Жигарбандини 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. (исмли аёл) Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган “Илтифот” қахвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page