Жараён: ИШЧИ ГУРУҲИ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ АСОСИДА ТУНУ КУН ЎЗ ВАЗИФАЛАРИНИ АДО ЭТМОҚДА  

Жараён: ИШЧИ ГУРУҲИ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ АСОСИДА ТУНУ КУН ЎЗ ВАЗИФАЛАРИНИ АДО ЭТМОҚДА  


   Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги мавжуд кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳи тузиб, уларга топшириқлар берган эди. Айни кунларда жойларда сўровномалар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган тартиб асосида тизимли ишлар олиб борилоқда.

Шунингдек, ўрганилган ҳудудлар қайта хатлов қилиниб,  аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.

-         Ишчи гуруҳи белгиланган тартиб асосида туну кун ўз вазифаларини адо этмоқда дейди,- вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Жамшидбек Бозорбоев. Аҳолининг кўп қисми асосан кундуз кунлари ишда бўлади, шу сабаб, ҳудудлардаги БСК раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда кечки пайтларда ҳам хатлов мониторинг ишларини олиб бормоқдамиз. Мақсадимиз кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ҳамда аҳолини мавсумдан эсон омон олиб чиқиш. Халқни рози қилиш.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page