Жараён
SSVUZ“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?
Юртимизда амалга оширилаётган тиббиёт ислоҳотлари янги босқичга кўтарилмоқда. Буни бутун мамлакатимиз бўйлаб давом эттирилаётган “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури ижроси доирасидаги саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
❓ Хўш, ушбу дастур қандай мақсад ва вазифаларни қамраб олган?
❗️ Биринчи мақсад — тиббиёт муассасаларида ҳаракатланиш учун қулай шароит яратиш. Унинг доирасида қуйидаги ишлар рўёбга чиқарилиши режалаштирилган:
✅ Хоналар, йўлаклар ва кўп фойдаланиладиган бино қисмлари ёруғлик тизими билан узлуксиз таъминланади.
✅ Яроқсиз ва носоз ёритиш қурилмалари таъмирдан чиқарилади.
✅ Муассасанинг деворлари ёрқин рангларга бўялади.
✅ Йўлакларда йўналтирувчи белгилар ўрнатилади.
✅ Мутахасссислар ҳамда ташхислаш ва даволаш хоналари аҳолининг маршрутига мослаб жойлаштирилади.
❗️ Иккинчи мақсад — аҳоли учун қулай рўйхатхона ва кутиш залларини ташкил этиш. Унда ушбу ишлар бажарилади:
👉 Тиббиёт ходими ва фуқаро ўртасидаги мулоқот қулай (ўтирган ҳолда) бўлиши учун шароит яратилади.
👉 Рўйхатхона ходими ва аҳоли ўртасида тўсиқларсиз, юзма-юз мулоқот йўлга қўйилади. Шу мақсадда стол ва ўриндиқлар ўрнатилади.
👉 Рўйхатхоналарда мурожаатчилар учун ўриндиқ билан таъминланган кутиш заллари барпо қилинади.
👉 Ногирон ва ҳомиладорлар учун мўлжалланган ўриндиқларга махсус белгилар ўрнатилади.
Учинчи мақсад — тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш. Бунинг учун қатор чора-тадбирлар бажарилади:
👉 Стационар ётоқ ўринлари шошилинч ҳолларда фойдаланиладиган чақирув тугмаларига эга бўлади.
👉 Тез тиббий ёрдам автомашиналари замбиллари хавфсизлик камарлари билан таъминланади.
👉 Шифокор қабулига онлайн ёзилиш тизими жорий этилиб, муқобил (альтернатив) онлайн қабулга ёзилиш имкони яратилади.
👉 Ҳар бир тиббиёт муассасасида маълумот олиш учун стационар телефонлар ҳам ташкил этилади.
👉 Шифокор кўриги хоналари ҳамда ётоқ ўринлари орасига тўсиқлар ўрнатилади.
❗️ Тўртинчи мақсад — ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бир қатор қулайликлар яратилади:
✅ Бинолар ногиронлар ҳамда ҳаракати чекланган шахслар учун махсус мосламалар билан жиҳозланади.
✅ Бинога кириш жойларида пандуслар ўрнатилади.
✅ Эшик остоналари пол баландлиги билан бир текисликда бўлади.
✅ Оналар учун юмшоқ қопламали ўриндиқ ҳамда йўргаклаш учун стол билан жиҳозланган “Она ва бола” хоналари ташкил этилади. Бу хоналар ичимлик суви билан таъминланади.
✅ Гигиеник воситалар (совун ва қоғоз сочиқлар) билан узлуксиз таъминлаб борилади.
✅ Чиқиндилар учун махсус қутилар ўрнатилади.
❗️ Бешинчи мақсад — шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича зарур чоралар кўриш:
👉 Ҳожатхоналар бинолар ичида ташкил этилади. Улар мунтазам ҳолда гигиеник воситалар (совун, қоғоз сочиқ ва бошқалар) таъминлаб турилади.
👉 Ҳожатхоналарда имконияти чекланган шахслар учун мосламалар ўрнатилади.
👉 Пол осон тозаланувчи санитария талабларига мос қопламалар билан қопланади.
❗️ Олтинчи мақсад — ходимлар ахлоқий меъёрлари ва касбий этикасини ривожлантириш:
✅ Тиббиёт ходимларига лавозим компетенцияларини қулай ва содда (йўриқнома, алгоритм) шаклда тайёрлаб бериш ва улардан доимий тарзда фойдаланилишини таъминлаш чоралари кўрилади.
✅ Этика, деонтология ва эмпатия (ўзини беморнинг ўрнига қўйиб кўриш) бўйича маърузалар мунтазам равишда ўтказилиб борилади.
✅ Ходимларни муассасанинг ички тартиб-қоидалари ҳамда беморлар тўғрисидаги маълумотларни тўғри тақдим қилишга ўргатиш бўйича муайян ишлар бажарилади.
❗️❗️❗️Шунингдек, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастурида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Тиббиёт ходимлари иш самарадорлигини ошириш, ўз функциясини йўқотган, кераксиз, бюрократик жараёнларни аниқлаш, тиббиёт ходимлари ва аҳолини мақсадсиз вақт йўқотишига олиб келадиган бюрократик тартиб-қоидаларни қисқартириш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати