Жанжални тўхтатмоқчи бўлган она пичоқланди

Жанжални тўхтатмоқчи бўлган она пичоқланди

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2018 йил 26 сентябрь куни “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи Ш.Ў. шаҳар ҳудудида жойлашган буюм бозори олдида Ж.Ж. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида уларни ажратмоқчи бўлиб келган Ж.Ж.нинг онасига пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида аёл касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ў. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page