Жанжалда маст ҳолда бўлган амакисини жароҳатлади

Жанжалда маст ҳолда бўлган амакисини жароҳатлади

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 9 июль куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида яшовчи 23 ёшли Ф.Х. уйида ўзаро жанжал сабаб, маст ҳолда бўлган 38 ёшли амакиси И.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада И.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Х.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси