Жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Ички ишлар вазирлиги

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 1 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 23 сентябрь куни Урганч шаҳрида яшовчи П.Б. ўзаро жанжал оқибатида, Чандирқиёт қишлоғида яшовчи О.Р.нинг уйи олдида унинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. Натижада О.Р. касалхонага ётқизилган. П.Б. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page