Жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди. Ака укалар эса қонун олдида жавобгар

Жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди. Ака укалар эса қонун олдида жавобгар

 Toshkent viloyati IIBB
ИИББ Ахборот хизмати

8 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли Баходир ва 22 ёшли Исмоил ҳамда 1996 йилда туғилган 25 ёшли Козимжон ўртасида, ўзаро гап талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида Козимжон қўли билан Баходирни урган вақтида жанжалга Исмоил (Баходирнинг укаси) қўшилган ва қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Козимнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 25 ёшда бўлган Козимжон олган тан жароҳати билан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати 



Report Page