Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди

Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди


АОКАда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида балиқчиликни ривожлантиришда интенсивлаштиришнинг аҳамияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар, хусусан, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Эрон ва Венгрия каби давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикамизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Жумладан:

-             Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси;

-             Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган “Наслчилик маркази”ни ташкил этиш;

-             Хитой давлати билан “Қизил китоб”га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш.

Шунингдек, балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.

  Замонавий технологияларни жорий этиш йўналиши.

Бундан ташқари, Мамлакатимизда балиқ етиштиришнинг замонавий ҳамда самарали усуллари кенг равишда жорий этиб келинмоқда. Жумладан:

1. Аҳолини ноёб балиқ гўшти маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида тоғ ва тоғ олди ҳудудларида совуқ сув балиқларини (форель, осётр, лосось) етиштиришга ихтисослашган балиқчилик хўжаликларининг мавжуд қувватларини кенгайтириш ҳамда янги лойиҳаларни ташкил этиш орқали балиқ турларининг хилма-хиллиги оширилмоқда. Хусусан:

Жорий йилнинг ўзида совуқ сув балиқларини етиштириш бўйича қуввати 4 минг тонна бўлган 21 та (шундан янги хўжаликлар сони

17 та) лойиҳалар шакллантирилди.

  Маълумот учун: Наманган вилоятида 10 та, Тошкент вилоятида

6 та, Фарғона вилоятида 3 та, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида

1 тадан.

  Ушбу лойиҳалардан бугунги кунда 4 таси Учқўрғон, Қибрай ва Янгийўл туманларида (қуввати 210 тонна) фаолияти йўлга қўйилди.

  Маълумот учун: Учқўрғон туманидаги “Fish City Uchkurgan” ва "Билолиддин Софдил савдо" корхоналари, Қибрай туманидаги “Aquafood” ва Янгийўл туманидаги "Фиш Хаус" МЧЖлар томонидан форель ва осётр балиқлари етиштирилмоқда.

  Натижада, совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликлар сони 2017 йилда бор ёғи 2 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 28 тага (қуввати 6,2 минг тоннага) етказилди. Мазкур кўрсаткич жорий йилнинг якуни билан 41 тага қуввати эса 10 минг тоннага етказилади.

2. Интенсив усулда балиқ етиштиришнинг янги йўналишларидан яна бири Словения усулида балиқ етиштириш бўлиб, мазкур технологияда канал, дарё ёки бошқа сув объектлари яқинига айлана шаклдаги бетон ҳавзалар барпо этилади. Ушбу технология ёрдамида сув ва ер ресурсларини тежаш билан биргаликда 10-15 сотих майдондан 30 тоннагача балиқ етиштириш имкониятига эга бўлинади.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, оддий 1 гектарли экстенсив сув ҳавзасидан 2-3 тонна балиқ етиштирилади холос.

Хозирги кунда ушбу технология ёрдамида Термиз, Денов ва Каттақўрғон туманларида 20 га яқин бассейнлар ташкил этилиб, балиқ етиштириш ишлари амалга оширилмоқда.

  Маълумот учун: Термиз туманидаги “Норхамид бобо” ФХда

17 та, “Сурхон Агро Фиш Пром К.О” МЧЖда 1 та, Деновдаги “Меҳнат Фаровон Ҳаёт” МЧЖларда 1 та, Каттақўрғон туманидаги “Каттақўрғон Жайхуни” ФХда 1 та.

  3. Табиий сув ҳавза ва сув омборларида балиқ етиштиришнинг самарали усули бўлган қафас мосламаларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ҳам бир неча ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу интенсив технологияни ҳам афзаллик томонлари кўп бўлиб, қўшимча ер майдони, алоҳида сув манбаи ва электр энергия талаб этмайди.

Ҳозирги кунда, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган “Чегара” табиий сув ҳавзасига “Бақра Ақуатеч” МЧЖ томонидан диаметри 22 метр бўлган 18 дона океаник қафас мосламалари ўрнатилиб, карп балиқлари етиштирилмоқда.

Худди шундай, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Хожикент” сув омборига ҳам “Голден Фиш групп” МЧЖ томонидан ўрнатилган жами 73 та турли ўлчамдаги қафас мосламаларида совуқ сув балиқлари етиштириб келинмоқда.

Қафас усулида балиқ етиштириш ишлари республиканинг деярли барча ҳудудларида амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозирда сув ҳавзаларига ўрнатилган қафас мосламалари сони республика бўйича 1,5 мингтани ташкил этади.

  Маълумот учун: Бўстонлиқ туманидаги “Ғазалкент” сув омборига “Тошкентбалиқсаноат” МЧЖ, Қизилтепадаги “Тўдакўл” сув омборига “Голден лайк фиш” МЧЖ, Чортоқдаги “Чортоқ” сув омборига “Чортоқ Сазани” МЧЖ, Чустдаги “Резаксой” сув омборига “Эко фиш френдс” МЧЖлар томонидан қафас мосламалари ўрнатилиб, балиқ етиштириш ишлари ташкил этилган.

  4. Соҳани ривожлантиришнинг ҳозирги кундаги асосий негизи ҳамда ҳамёнбоп усули бўлган ярим интенсив технологияси асосида балиқ етиштириш ишлари жадаллик билан жорий этилмоқда.

Ушбу технология орқали балиқ етиштирилганда 1 гектар майдондаги ҳавзага 2-4 донагача сувни кислород билан бойитиб, оқимини шакллантирувчи аэратор мосламалари ўрнатилади. Натижада балиқ етиштириш ҳосилдорлиги 3-4 баробарга ошади.

Ҳозирда жами 8 минг гектардан ортиқ майдонлар интенсивлаштирилган.

Хусусан, Андижон, Хатирчи, Кармана, Қизилтепа, Учқўрғон, Бўстонлиқ, Ўртачирчиқ, Янгийўл, Хива, Қўшкўпир туманларида интенсив балиқчиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Мисол учун, Хатирчи туманидаги “Юканг Фиш Бред” МЧЖда

50 гектар, Қизилтепа туманидаги “Илхомжон Келажаги” МЧЖда

40 гектар, Хива туманидаги “Бекчан Уста” ФХда 26 гектар ва Янгийўл туманидаги “Фиш хаус” МЧЖда 30 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш ишлари ташкил этилди.

  Илмий ишлар ва ўқув ишларини ташкил этиш йўналиши бўйича.

Соҳани ривожлантиришда илмий ёндашув жуда муҳим ҳисобланади. Шу асосда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти томонидан мавжуд балиқ турларининг наслини янгилаш ҳамда янги балиқ турларини иқлимлаштириш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Белоруссия давлатидан карп балиқларининг 2 хил тури олиб келиниб балиқ наслини янгилаш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, янги балиқ тури ҳисобланган Осётрсимонлар оиласига мансуб бўлган Сибирь осётри ва Белуга балиқлари ҳамда Тропик балиқ тури бўлган Мозамбик ва Нил тиляпияси балиқларини иқлимлаштириш бўйича олимлар томонидан изланишлар олиб борилмоқда.

  Соҳага янги интенсив ва инновацион технологияларни жорий этиш ва уларнинг афзалликларини балиқчиларга етказиб бериш борасида ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.  Хусусан, соҳада фаолият юритаётган ҳамда энди кириб келаётган балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи ходимлари учун семинар ва ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўзида ҳудудларда 22 та семинарлар ташкил этилди (шундан 2 таси Ҳалқаро мутахассислар иштирокида). “Балиқчилик илмий маркази”да 2023 йилда 250 дан ортиқ балиқчилик соҳаси вакилларига қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган бўлса, жорий йилда 35 нафар (шундан 3 таси қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатидан) балиқчиларга соҳадаги янгиликлар бўйича курслар ташкил этилди.

Юқорида айтиб ўтилган масалалардан ташқари қуйидаги ишлар ташкил этилмоқда:

  1.  Личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган 7 та (қуввати

350 млн.дона) инкубация цехлари ишга туширилиб, уларнинг сони

113 тага (қуввати 5,2 млрд.дона) етказилди.

  2.  Балиқ чавоқлари етиштиришга ихтисослашган 270 гектар (қуввати 14 млн.дона) майдонда репродуктор ҳавзалар ишга туширилди ва уларнинг майдони 7,6 минг гектарни (қуввати

496 млн.дона) ташкил этди.

  3. Юқори протеинли 3 та (қуввати 12 минг тн) омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши эвазига уларнинг сони

48 тага қуввати 438 минг тоннага етказилди.



Report Page