Жамоат жойларида нималар таъқиқланган?

Жамоат жойларида нималар таъқиқланган?

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Ижтимоий ҳаётда "жамоат жойлари", "жамоат жойларида мумкин эмас, таъқиқиланган-ку" сўзларини кўп учратамиз. Бу борада ҳуқуқий ахборот каналида ахборот берилди. Дастлаб жамоат жойлари тушунчаси моҳиятини тушуниб олсак. Хўш жамоат жойлари қандай жойлар?

Қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;

👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;

👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;

👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;

👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари; 

👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;

👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;

👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;

👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;

👉 иш жойлари бўлган хоналар;

👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;

👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.


Жамоат жойларида қуйидагилар тақиқланади:

👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;

👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;

👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;

👉 тиланчилик қилиш;

👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;

👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.

Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Масалан, жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш:

 👉 Иш жойларида; 

👉 соғлиқни сақлаш муассасасида; 

👉 таълим муассасасида; 

👉 спорт-соғломлаштириш муассасасида; 

👉 ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда; 

👉 автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида;

👉 жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш -энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми (67 минг 600 сўм) миқдорида жарима солишга (бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва хоналар мустасно) сабаб бўлади.

Манба: ҳуқуқий ахборот; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс.



Бумайрам Бабамирзаева

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди

раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи

Акрамжон Арипов

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди

Суд амалиёти ва статистикаси таҳлили бўлими бошлиғи


Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g

Report Page