Жамоат транспорти ҳаракати давом эттирилади.

Жамоат транспорти ҳаракати давом эттирилади.

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйиича вилоят комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 22 июндан бошлаб "яшил” ва "сариқ” ҳудудларда жамоат транспортлари-автобуслар ҳаракатига рухсат берилган эди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Бухорода 1 июль кунидан бошлаб жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жамоат транспорти вирус тарқалишининг асосий ўчоқларидан ҳисобланади. Аввало транспортларнинг карантин талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш мақсадида, автосаройлар ва охирги бекатларда тўлиқ дезинфекция қилиниши, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг тиббий ниқобларда бўлиши назоартга олинган бўлиб, автобусларда йўловчиларнинг тирбандликларини олдини олиш бўйича бошқарма инспекторлари томонидан доимий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Бухоро шаҳри "сариқ" ҳудуд тоифасига киритилганлигини инобатга олиб, 1 июлдан бошлаб жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади. Бундан кўзланган асосий мақсад жамоат транспорти орқали коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган. 




Report Page