Жамоат транспорти: вақтга бриктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади

Жамоат транспорти: вақтга бриктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Руслан Рузметов, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев, Транспорт вазирлиги Лойиҳа офиси раҳбари Мурод Обидов, Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Бугунги кунда демографик ўсиш, ёшларнинг активлиги (кунлик ўқиш ва ишларга), аҳоли ҳаракатчанлиги каби кўрсаткичларнинг ошиб бориши натижасида йўловчи ташишга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжни сифатли, қулай ва хавфсиз жамоат транспорти хизматлари таклиф этиш орқали тўлиқ қондириш йўлларда транспорт сонини кескин ошиб кетишининг олдини оладиган муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ушбу йўналишда жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш иккита асосий кўрсаткич: вақт ва нарх бўйича жозибадорлик аҳоли танловида ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Шахсий транспорт ёки таксида манзилга етиб борадиган аҳоли учун барқарор жамоат транспортида ижтимоий тарифлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш орқали жамоат транспортининг устуворлиги таъминланади.

Бунда вақт кўрсаткичи бўйича устуворлик ҳамда жамоат транспорти барқарорлигини таъминлаш, автобусларга алоҳида йўлак орқали тўсиқсиз ҳаракатланиш имконини беришдан бошлаб, чорраҳаларда ҳаракатни ташкил этишда автобус йўлаклари учун алоҳида фазалар, автобусларга алоҳида йўлак ажратиш имконияти мавжуд бўлмаган чорраҳаларда автобусларнинг ҳаракат жадвалига мувофиқ яшил чироқ тамойилини жорий этиш, шунингдек, аҳоли гавжум объектларга пиёда кириш учун энг қулай жойларда бекатларни жойлаштириш каби тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Шу билан бирга жамоат транспорти тизимида мавжуд муаммолар, автобусларнинг эскирганлиги, етишмаслиги, йўналишлардаги пойгалар йўловчи учун курашда белгиланган жадвалларга риоя қилмаслик омиллари хозирги ташувларни молияташтириш модели билан боғлиқ бўлиб, унда йўналишдан тушадиган тушумлар асосий мезон сифатида ишлаб келмоқда.

Қарор билан белгилаб берилган “Брутто контракт” тизимини жорий этилиши орқали ташувчилар йўлкира ҳаққи тушумлари бўйича жавобгарликдан халос бўлган ҳолда, янги критериялар, яъни ташувлар сифати ва ҳажми бўйича баҳоланадиган ва молиялаштириладиган тизимга ўтилади.

Бунда, ташувчи билан ҳисоб китоблар шартнома шартлари асосида амалга оширилган қатновлар, ҳаракат таркиби сони, мунтазамлик, белгиланган интервалларга риоя этилиши каби шартлар бажарилганлиги бўйича баҳоланган ҳолда амалга оширилади.

Шартлар қисман бажарилган ёки бузулган холатларида ташувчига тўланадиган маблағлар белгиланган шкала асосида камайтириб тўланади.

Ҳужжатга мувофиқ ҳар бир автобус йўналиши бўйича ташувчилар электрон тендер натижалари бўйича аниқланади. Тендер савдоларига чиқариладиган йўналиш қийматининг бошланғич нархи ҳар бир автобус йўналиши бўйича йўловчи ташиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда рентабелликнинг 10% миқдори инобатга олинган ҳолда, ҳар бир километр босиб ўтиладиган масофа учун шакллантирилади.

Қорақалпоғистон Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари қошида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланишини ва кўрсатилган хизматлар сифатини назорат қилиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими ташкил этилади.

✔️ Жамоат транспортининг жозибадорлигини таъминлаш, йўналишларда барқарор ҳаракат тезлигини таъминлаш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида вақтга бриктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади.

✔️ Бунда:

— бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

— иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

— автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

Шу билан бирга жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.

Report Page