Жамоат хавфсизлиги университетига қабул 1 февралдан бошланади — таълим йўналишлари номи, квалификацияси, ўқиш муддатлари, тест синовларининг фанлар мажмуаси
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialАОКАда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Давронбек Жуманазаров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Шу муносабат билан Университетда бир қатор бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқитиш жорий қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг бакалавриати кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ҳамда магистратура мутахассисликларининг кундузги таълим шаклига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш амалга оширилади.
Олдин ҳам расмий сайтларимизда эълон қилганимиздек, Низомга мувофиқ қабул комиссияси ўз фаолиятини 1 февралдан яъни эртадан бошлайди.
Ушбу кундан, жамловчи идоралар томонидан Университетнинг кундузги бакалавриат йўналишига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул қилиниши бошланади ва жараён жорий йилнинг 20 март кунига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Университетга Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклининг курсантлар сафига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлар орқали:
▪️ “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти”;
▪️ “Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш”;
▪️ “Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш”;
▪️ “Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш”;
▪️ “Иқтисодий хавфсизлик”
▪️ “Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти”;
▪️ “Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим йўналишларига.
Ёки
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари орқали:
▪️ “Йўл-патрул хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”;
▪️ “Патрул-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”;
▪️ “Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишларига ариза билан, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ўзлари хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга (муассасага) билдирги билан мурожаат қиладилар.
Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар чет тилини билиш даражаси ҳақидаги халқаро тан олинган дастурлар ёки давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлганда Университетга ўқишга кириш бўйича танловда иштирок этадилар.
Номзодлар билан 1 февралдан 31 мартга қадар дастлабки саралаб олиш тадбирлари ташкил этилади.
Дастлабки саралаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига қўйилади. Тест синовлари натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзодлар Университет қабул комиссиясининг қарорига асосан ўқишга қабул қилинади.
✔️ Университетни курсантлар бакалавриат таълим йўналишлари номи, квалификацияси,ўқиш муддатлари, тест синовларининг фанлар мажмуаси
Изоҳ: Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш йўналишига ўғил болалар учун 165 см, қиз болалар учун 160см дан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.
✔️ Университетни умумфуқаровий бакалавриат таълим йўналишларининг номи, квалификацияси,ўқиш муддатлари, тест синовларининг фанлар мажмуаси
✔️ Университетни магистратура кундузги таълим шакли бўйича 8 та мутахассислик мавжудж. Унга кўра, 5 та мутахассислик офицер лавозимлардаги ҳарбий хизматчи (ходим)лар учун, 3 та мутахассислик бўйича эса умумфуқаровий асосда ўқишга қабул қилинади.
✔️ Университетга ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун сиртқи таълим шаклига 2 та таълим йўналиши бўйича номзодлар ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари қабул бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, қуйидаги +998712303271, +998712303250, +998997283526 рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.