Жамоанинг иш фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган бир нечта мотивацион усуллар

Жамоанинг иш фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган бир нечта мотивацион усуллар

HR_SQBJuly 16, 2021

✅ №1 усул. Ходимларингизни ўқитинг. Ходимларингизни интеллектуал ва профессионал жиҳатдан ривожлантиринг. Кучли зеҳнли инсонлар бутун компанияни рақобатбардош қилади. Китоблар сотиб олинг, таниқли мутахассислар ва кучли тренерларни таклиф қилинг.

✅ 2-усул. Ходимларингиз билан бирга кўпроқ вақт ўтказинг. Юзма-юз мулоқот ходимларга Сизни яхшироқ билишларига имкон беради, Сиз эса уларнинг баъзилари билан яқинроқ танишасиз. Бу эътиборингиздан четда қолаётган ишчилар кўнглини кўтаришнинг ажойиб усули бўлиши мумкин. Эътибор - ходимларни рағбатлантириш учун кучли қуролдир.

✅ 3-усул. Ходимларингиз ютуқларини нишонланг. Муваффақиятни нишонлаш ва уни ижобий тажрибалар билан боғлаш ходимларни рағбатлантириш учун муҳимдир.

✅ 4-усул. Бутун жамоа учун бўш вақтни биргаликда ўтказишни ташкил этинг. Биргаликда дам олиш компания ичидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, келажакда самарали меҳнат қилишга ундайди. Ҳамкасбларингизни яқиндан таниганингиз сари улар билан узлуксиз ишлаш истаги ортиб бораверади.

✅ 5-усул. Мусобақалар ўтказинг. Ходимларингиз рақобатлаша бошласа, бевосита ғалаба қозонишга интилишади. Рақобат кишиларнинг ишчанлигини оширишга туртки беради. Сиз спорт ва иш билан боғлиқ бўлган турли мусобақалар ўтказишингиз мумкин. Бунда ходимларга бевосита вазифалари билан боғлиқ топшириқлар беринг. Шунда Сиз компаниянинг турли соҳаларида юқори кўрсаткичларга эришасиз.

✅ 6-усул. Нафақат ходимларингиз, балки уларнинг фарзандларига ҳам эътибор қаратинг! Уларнинг ёшига қараб турли мотивацион ўйинлар, танловлар ўйлаб топинг. Улар ходимларнинг бўш вақтларини оила аъзолари билан мазмунли ўтказишга, энг муҳими, болажонларни ҳам банк соҳасига қизиқтиришга қаратилган бўлса янаям яхши бўлади.

✅ 7-усул. Жамоани бирлаштирувчи ўйинлар. Жамоавий ўйинлар ходимларни бирлаштиради. Бугунги кунда энг машҳурларидан бири – бу "Мафия" ўйинидир. Аммо, доим бир хил ўйинлар асқотавермайди. Футбол, баскетбол ва бошқа шу каби спорт турлари бўйича жамоалар яратинг. Ўйинлар кишиларни янада яқинлаштиради ва илҳомлантиради, адреналин кўтарилади, ишда самарадорлик, ходимларда эса ғайратни оширади.

✅ 8-усул. Фаолларни рағбатлантиринг. Ҳар қандай жамоада бошқалардан кўра фаолроқ ходимлар топилади. Улар туфайли компаниянинг корпоратив маданияти ўсиб боради. Ходимларга ёрдам беринг, уларнинг асосий ишларига ва компания фаолиятига зиён етказмаган ҳолда ташкилий маданиятни мустаҳкамлаш бўйича турли тадбирларни ўтказишда амалий ёрдам кўрсатинг.

✅ 9-усул. Самарали ходимларни мукофотлаш тизимини жорий этинг. Ходимларингиз билан ушбу тизимни биргаликда муҳокама қилинг. Шунда ходимлар аниқ нима билан мукофотланиши мумкинлигини билиб оладилар. Сизнинг вазифангиз – ходимларингиз учун аниқ талаблар тизимини белгилашдир.

✅ 10-усул. Доимий равишда компания ходимлари учун энг мос келадиган мотивацион усулларингизни жорий қилинг. Сиз ўзингизнинг жамоангизни бошқалардан кўра яхшироқ биласиз. Бу сизга уларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулларини топишингизга ёрдам беради. 

Олға!







Report Page