Жамиятда ёшлар ролини ошириш чора-тадбирлари янги босқичга олиб чиқилади
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, аҳолининг муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим асосида “Ёшлар дафтари”ни юритиш белгиланган.
Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида уйма-уй юриш орқали маҳаллалар кесимида кўмакка муҳтож бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш мақсадида Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида уйма-уй юриб хатлов ўтказилмоқда.
Хатлов доирасида ҳамкор ташкилотлар ҳамда умумтаълим мактабларидаги ёшлар етакчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 5 сентябрь кунидан бошлаб ёшларни уйма-уй юриб хатловдан ўтказиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Хатлов давомида 2020 йилнинг 13 октябрь куни сўровномада иштирок этганларнинг 4 минг 747 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланиб, уларнинг муаммо ва таклифлари, қизиқишлари ўрганиб чиқилди.
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Андижон вилоят бошқармаси
ахборот хизмати