“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови шартлари

“Жамиятда аёл: муаммо ва ечимлар” танлови шартлари

@huquqiyaxborot

Танловга тақдим этиладиган материаллар 2022 йил 1 январдан 2022 йил 20 мартга қадар босма ёки электрон ОАВда, телерадиоканалларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим.

Бунда хотин-қизлар ҳуқуқлари масалалари, яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар, шунингдек мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ёритилиши зарур.

Илмий ишлар, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса, роман, достон) қабул қилинмайди.

Ҳар бир иштирокчидан кўпи билан 3 тагача материал қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжат ва материалларни 2022 йил 11 мартдан 25 мартга (ўша куни ҳам) қадар @tanlovadliyabot телеграм ботига юбориш талаб этилади:

 1. Иштирокчи ҳақида маълумот

 2. Иштирокчининг фотосурати

 3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола)

Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танловга юборилган материаллар мавзуга тўғри ва холис ёндашилганлиги, мазмуни ва таъсирчанлиги, долзарблиги билан бир қаторда содда ва тушунарли эканлиги, мавзуга доир фактлардан ўринли ва унумли фойдаланилганлиги каби мезонлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. 

Ҳар бир номинация бўйича 1 нафар иштирокчи ғолиб деб топилиб, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой” лойиҳасини якунлаш арафасида эълон қилинади ҳамда диплом ва қуйидаги эсдалик совғалари билан тақдирланади:

  • Энг яхши журналистик материал учун - телевизор;
  • Энг яхши блогпост учун - блендер тўплами;
  • Адлия эътирофи - мультиварка.

Report Page