Жахон валюта бозорининг бошқа молиявий бозорлардан устунлиги

Жахон валюта бозорининг бошқа молиявий бозорлардан устунлиги

azcapital.uz

Агар сиз ушбу мақолани ўқиётган бўлсангиз демак сиз жахон валюта бозори ва онлайн савдо билан яқинроқ танишмоқчисиз. Одамлар доим энг яҳши нарсаларга интилади, ва гап савдо ҳамда инвестициялар ҳақида кетса, ҳар ким энг яҳши савдо шароитларида, бошқалардан устун савдо платформаларида ва албатта бозорнинг энг яҳши нархларида савдо қилишни истайди.

Ҳозир миллионлаб трейдерлар Форексда савдо қилишни афзал кўрадилар, чунки улар форекс бозорининг бошқа бозорлардан бир қатор устун тарафларини биладилар.

Замонавий Форекс: унинг ўзига тортадиган кучи нимада ва нима учун трейдерлар савдо учун айнан форексни танлайдилар? Сабаблар кўп, ва биз уларни барчасини ўрганиб чиқамиз, бошлашдан аввал келинг форекснинг таърихига бир назар солайлик.

Форекс бошқа бозорлардан устунроқми?

Форекс – бу дунёдаги энг йирик ва энг ликвид бозордир. Аввалига унда фақатгина йирик иштирокчилар қатнаша олганлар, интернетнинг ривожланиши форекснинг чакана қисми вужудга келишига шароит яратган. Бунинг натижасида чакана савдогарларда онлайн савдо операцияларини турли савдо платформалари орқали онлайн амалга ошириш имкони туғулди. Форекс 1990-чи йилларнинг бошида чакана мижозлар учун ўз эшикларини очган. Айнан шу даврда чакана мижозларга ҳизматларни тақдим этувчи онлайн-брокерлар ўз фаолиятини бошлаганлар.

Ҳозирги кунда форекс бозорининг кунлик пул айланмаси триллионлаб АҚШ долларини ташкил этади, ундаги чакана савдогарларнинг улуши 5% га тенг, ёки 250 миллиард АҚШ доллари. Форекс бозори нима учун бунчалик йирик кўламга эга?

Тушуниб турганингиздек, бу ерда бир валюта иккинчи валюта эвазига онлайн тарзда сотиб олинади, бу еса дунё бўйлаб анча йирик пул оқимини яратади. Бошқача қилиб айтганда, Forex – бу валюта айрибошлаш учун глобал майдон.

Барча трейдерларнинг форексни танлашига ўз сабаблари бор. Биринчи навбатда, форекс ўз иштирокчиларига жуда кенг инструментлар рўйихатини таклиф этади. Қуида, форекс савдо учун етакчи бозорлигига бир неча сабаблар келтирилган.

Валюта жуфтликларининг тебранувчанлиги

Трейдерлар интернетда қандай қилиб даромад оладилар? Савдо механикаси жуда оддий, активни арзонроқ нархдан сотиб оласиз сўнг уни сотиш учун қулайроқ пайтни кутасиз, сиз сотиб олган ва сотган нархлар орасидаги фарқ – бу сизнинг даромадингиз. Демак нархнинг тебранувчанлиги қанчалик кучли бўлса шунча яҳши, чунки нархлар орасидаги фарқ кенгроқ бўлади, бу эса, қисқа вақт мобайнида кўпроқ даромад олиш имконини беради.

Англаб йетганингиздек, агар бозорда харакат кам бўлса, активни ушлаб тургандан маъно йўқ. Форекс бозорида тебранувчанлик жуда яҳши, ва сиз ҳафтанинг исталган кунида, асосий валюта жуфтликларидан бирининг нархи ўртача 80-100 пункт харакатланишини кутишингиз мумкин. Бу эса 0.10 Lot кўламдаги битимга нисбатан ҳисобланганида 80-100$ даромад олиш мумкин дегани.

Трейдерлар доимо нобарқарор ва тебранувчан бозорларга қизиқиш билдирганлар, шу туфайли, тебранувчанлик Форекс бозорининг асосий устун тарафи ҳисобланади.

Форекс бозорининг барча учун очиқлиги

Форек бозорининг нобарқарорлиги ва кун бўйи нархнинг кўплаб ҳаракатларини ушлаб даромад олиш имконига қарамай, ушбу бозор бошқа исталган онлайн-бозорга нисбатан очиқроқдир. Форекс бозорида савдоларни атига 100 АҚШ доллари билан бошлаш мумкин, бу эса бошқа бозорларнинг капитал талабларига нисбатан жуда кичик талаб ҳисобланади. Шунингдек, исталган брокердан осонлик билан рўйихатдан ўтишингиз мумкин, ва сизга форексда савдоларни бошлаш учун – шунчаки рўйиҳатдан ўтиш, ҳужжатлар нусҳасини брокерга жўнатиш ва депозитингизни тўлдириш талаб этилади ҳолос. Янги келган иштирокчилар эса, реал маблағ билан ишлашдан аввал, текин демо ҳисоб варақларида амалий машқ қилиб, савдо қилишни ўрганиб олишлари мумкин.

Бозорнинг очиқлиги унинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади, чунки қатнашувчилар бозорга қўшимча ликвидлик олиб кирадилар. Демак очиқлик форекс бозорининг яна бир устун тарафи ҳисобланади.

Форекс бозорининг юқори ликвидлиги

Форекс бозорининг кунлик ўртача пул айланмаси 10 триллион АҚШ долларини ташкил этади, бу ню йорк фонд биржасининг (NYSE) кунлик пул айланмасидан бир неча баробар юқори кўрсатгич ҳисобланади. Юқори ликвидлик трейдерга бир вақтнинг ўзида исталган кўламдаги битимларни амалга ошириш имконини яратади. Бошқа молиявий бозорларда ликвидлик нисбатан паст бўлгани сабабли, сотиб олинган активларни айрим вазиятларда сотиш имкони бўлмайди, бунинг натижасида олинган актив сотувчига ноқулай нархда сотилади.

Юқори ликвидлик деганда, доим бозорда йетарлича олувчи ва сотувчиларнинг мавжудлиги тушунилади, янъий, битим очиш ва ёпишда ҳечқандай қийинчиликлар учрамайди ва трейдер доим ўзига қулай котировкани минимал спрэд билан олиши мумкин. Юқори ликвидлик курсларнинг силлиқ харакатланишини таъминлайди, хаттоки молиявий инқироз даврларида ҳам.

Бошқа биржалардан фарқли ўлароқ, валюта курсларининг графикларида ёпилиш ва очилиш нархлари орасидаги бўшлиқ – ГЭП ҳолати деярли учрамайди, бошқа бозорларда эса, бирор бир акциянинг графигида деярли ҳар куни ГЭП ҳолатига дуч келиш мумкин.

Узлуксиз 24 соатли фаолият

Форекс бозорида сутканинг исталган пайтида битимлар очиш ва ёпиш имкони мавжуд, кечиктирилган буюртмалар ҳам серверлар томонидан узлуксиз қабул қилинади ва амалга оширилади.

Форекс бозорининг иштирокчилари бирор бир ҳодисага нисбатан реакцияларини, кутиб ўтирмай шу заҳотиёқ билдириши мумкин. Бирор янгилик чиқганидан сўнг, трейдер зудлик билан ўз битимларини енг қулай нархларда, биринчилардан бўлиб амалга ошириши мумкин. Бошқа биржаларда эса, янгиликни билгандан сўнг, шу маълумотни билган бошқа минглаб иштирокчилар қатори биржанинг очилишини кутишга тўғри келади.

Арзон нархлар

Форекс бозорида, иштирокчилар амалга оширган битимлари учун брокерга жуда кичик комиссия тўлайди.

Электрон савдонинг кенг тарқалганлиги, валютани реал йетказиб берилишга эҳтиёжнинг йўқлиги ва яна бир қатор омиллар брокер ва банкларга битимни қайта ишлашдаги ҳаражатларни камайтиради, ва тан нарҳини арзонлаштиради. Бу эса, форексда савдо операциялари учун олинадиган комиссион тўловларни бошқа биржаларга нисбатан арзонроқ бўлишини таъминлайди.

Маржинал савдо қилиш имкони

Форекс бозорида маржинал савдо принципи қўлланилади: бу йирик бўлмаган бошланғич капиталга эга бўла туриб, бир неча (ўнлаб, юзлаб) баробар йирикроқ суммалар билан савдо қилиш имконини беради.

Брокернинг кредит йелкасидан тўғри фойдаланиб трейдер йирик даромадлар олишдан ташқари активнинг нархи пасайишида ҳам даромад олиши мумкин.

Форекс – энг юқори динамикага эга бозор

Форекс бозорида, бирнеча соат гоҳида бирнеча дақиқа ичида даромад қилиб олиш мумкин. Форекс бозоридаги савдолар доим реал вақтда олиб борилади. Бизнинг ўзгарувчан ва инқирозларга бой даврда узоқ муддатли инвестициялар урфдан чиқган – улар замонавий, жадал ҳаёт тарзига мос эмас.

Форекс бозоридаги юқори тезлик, бу ерда рисклар бошқа биржаларга нисбатан юқори дегани эмас. Аксинча, қисқа муддатли, спекулятив битимлар амалга ошириш имкони кўплаб трейдерларни ўзига жалб қилади, бу эса ўз ўрнида юқори ликвидликни таъминлайди. Агар юқори ликвидлик ва узлуксиз савдо қилиш имкониятини ҳисобга олсак форексда бошқа бозорларга нисбатан риск даражаси пастроқ.

Кенг информацион майдон

Ҳар бир соҳада фаолият олиб бориш учун аввало йетарлича билимга эга бўлиш керак, соҳанинг информацион майдони қанчалик кенг бўлса маълумотларни олиш шунчалик осон ва қулай бўлади. Форекс бозорида савдо қилиш бўйича маълумотлар, китоблар, мақолалар, видео дарсликлар ва бошқа маълумотлар эркин ва жуда кўп миқдорда мавжуд. Ҳозирда исталган киши трейдерлик фаолиятини бошлаш учун ўзига керакли маълумотни интернет орқали топа олади, шунингдек, турли стратегиялар бўйича ўқув курслари ҳам кўп ва барча учун очиқ.

Кўпроқ маълумотлар: azcapital.uz

Report Page