Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди

Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди


Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

Бугунги кунда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотлари сони 33 942 тани ташкил этмоқда (6 780 таси давлат ва 27 162 таси нодавлат).

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 847 таси хусусий,

1 388 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 24 927 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади.

Республика бўйича 2 930 844 нафар 3-7 ёшли болаларнинг

2 168 825 нафари ёки 74,0 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинди.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 29 420 та мактабгача таълим ташкилотларга 2 103 752 нафар (71,8%) болалар қамраб олиниб, йил бошига нисбатан мактабгача таълим ташкилотлари сони янги қурилган ва янги ташкил этилган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига 3 982 тага ортганлигини, уларга қўшимча 65 минг нафарга яқин болалар қўшимча қамраб олинганлигини кўрсатмоқда.

Мазкур кўрсатгичга қуйидагилар ҳисобга эришилди:

182 та (57 та янги қуриш ва 113 та реконструкция қилиш, 2 та мукаммал таъмирлаш) давлат МТТларда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

71 та ДХШ асосидаги НМТТлар (7 100 ўрин) ҳамда 4 402 та (116 998 ўрин) оилавий шаклдаги НМТТлар ташкил этилди;

чекка ҳудудларида мактабгача таълим хизматларини ташкил этиш мақсадида қўшимча равишда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 7 та ИСУЗУ автобуслари қайта жиҳозланган ҳолда етказиб берилди. Натижада, бугунги кунда Республика бўйича 156 та МФЙларда қайта жиҳозланган 72 та ИСУЗУ ҲС-40 автобусларда ташкил этилган 429 та мобил гуруҳларда 9,5 минг нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинди.

ЮНИСEФ ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга жами 496 нафар болалар қамраб олинди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида “Илк ривожланиш марказлари” 3 та модель бўйича фаолияти йўлга қўйилди.

Бунда, биринчи модель (6 ёшгача қамраб олинмаган болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича жами 634 та болалар, иккинчи модель (ўйин гуруҳлари) бўйича 861 нафар болалар, учинчи модель (соғлиги туфайли имконияти чекланган 2 ёшдан 6 ёшгача болалари бўлган оилаларга ташриф) бўйича 87 та болалар қамраб олинди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар, Термиз ва Музработ туманларидаги Афғонистон давлатидан ўтиб келган оилалар фарзандлари учун 10 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 400 нафар болаларга Юнисеф Халқаро болалар ташкилоти Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги ёрдамида “Кўп тилли инклюзив таълим гуруҳлари” ташкил этилди.

Барча мактабгача таълим ташкилотларида 160 381 нафар (олий маълумотлилар улуши 34,1 фоиз) раҳбар ва педагоглар фаолият юритмоқда. Уларнинг 117 435 нафари (73,3 фоиз) давлат ва 42 946 нафари (26,7 фоиз) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритиб келмоқда.

6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 92 фоизга етказиш юзасидан қуйидаги чоралар кўрилди.

Мактабгача таълим билан қамраб олинган 661 945 нафар (93 %) 6 ёшли болаларнинг 170 721 нафари 7 560 та бошланғич таълимга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига, 456 769 нафари 13 055 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 33 429 нафари 3 298 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига қамраб олинди.

2023 йил давомида 98 та тўлиқ кунлик, 271 та қисқа муддатли, 1 384 та мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши натижасида жами 711 768 нафар 6 ёшли болаларнинг 661 945 нафари, ёки 93,0 фоизи қамраб олинди.

Мазкур гуруҳлар 9 турдаги мебель ва бошқа жиҳозлар, 36 номдаги ўқув-методик воситалар, дидактик қўлланмалар, кўргазмали материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар тўпламлари билан таъминланди.




Report Page