"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумот

  Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил давомида ҳудудлардаги Тарғибот гуруҳи, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ва отинойилар томонидан Республиканинг барча ҳудудларида, жумладан 8709 та маҳаллаларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда иштирок этган хотин-қизлар билан психологлар “Аёл бахти”, “Соғлом оила”, “Либос-маънавият кўзгуси”, “Ўзингни англа” мавзуларида психологик семинар-тренинг машғулотлар ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясида таҳсил олаётган курсант қизлар учун “Қизларга эътибор-келажакка эътибор” мавзусида психологик семинар-тренинг машғулоти ўтказилди. 

Тошкент шаҳридаги 574 та маҳаллаларда “Қизлар авлод давомчиларидир”, “Оилада фарзанд тарияси” мавзуларида бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида хотин-қизларни қизиқирган саволларига мутахассислар томонидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати академик лицейида ўқиётган қизлар билан “Ўзингни англа”, “Мақсад сари йўл” мавзуларида психологик тренинш машғулоти ва якка тартибда профилактик суҳбат ўтказилди.Тадбирда ўсмир ва ўспиринлик ёшидаги қизларга зарур бўлган психологик тушунчалар ва келажак учун ижобий мативациялар берилди. Миллатнинг қиз фарзандлари сифатида вояга етиш, ўсиб ўқиб улғайишнинг мақбул йўллари тушунтирилди.Кийиниш одоби, шакли, маданияти ва шартлари юзасидан зарурий барча тушунча ҳамда кўрсатмалар берилиб, тадбир интерфаол усулда ўтди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги геология фанлари университетида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар ва талабалар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавусида маънавий-маърифий тадбир ҳамда психологик семинар-треинг машғулоти ўтказилди.  Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг профессор ўқитувчсиси М.Каххарова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси И.Аҳмедова ҳамда  Тошкент шаҳар Маънавият маркази психологи Д.Дадаходжаевалар  иштирок этди. 

 

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф.Абдурахимованинг “Маҳаллада оила фаровонлиги: Миллий қадриятлар ва одоб дурдоналари” номли услубий қўлланмаси 1000 нусхада чоп этилди ва соҳа мутахассисларига етказилди.

Республика тарғибот гуруҳи раҳбари ўринбосари О.Мусурмонованинг   “Миллий қадриятлар-оила маънавияти пойдевори” номли монографияси 1000 нусхада чоп этилди ва жойларга етказилди. 



Report Page