ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГEРЛАР АНДИЖОН ТИББИЁТИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ
Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликдаги журналист ва блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун пресс тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари пресс турда 2021 йил давомида қуриб фойдаланишга топширилган шифохоналар билан танишдилар.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят тери-таносил касалликлар диспансери, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, «Исботли тиббиёт» хусусий клиникаси, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Андижон филиали, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали, Андижон шаҳридаги 8-сон оилавий поликлиникаси ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларга ва шифокорларга яратилган шароитлар билан танишдилар ҳамда янги олиб келинган тиббий аппаратлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Андижон Давлат тиббиёт институти ва унинг клиникасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
- Мазкур тиббиёт муассасаларига бориб вилоят соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган ишлар ҳамда эришилган ютуқларни кўрдик, - деди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Шефие Иманкулова.
Сўнг Хонобод сиҳатгоҳида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов билан матбуот анжумани ўтказилди.
Журналист ва блогерлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.