ЖУЛОНИЙГА ЭМАС, АҲЛИ ИЛМГА ЭРГАШИШ ВОЖИБ!

ЖУЛОНИЙГА ЭМАС, АҲЛИ ИЛМГА ЭРГАШИШ ВОЖИБ!

Аброр Мухтор Алий


#ОГОҲЛИК


ЖУЛОНИЙГА ЭМАС, АҲЛИ ИЛМГА ЭРГАШИШ ВОЖИБ!


• Идлибда кутилмаганда кеча маҳаллий халқ босими остида қамоқдан чиқарилган Абу Мория Қаҳтоний бошқа номаълум гуруҳ томонидан 4 апрел куни ифтор пайтида портлатиб юборилди. 

• Қаҳтоний дастлаб Илоқда «Саддам фидоийлари» гуруҳи аъзоси бўлган.

• Кейин «Алқоида»га қўшилган, ундан кейин «Жабҳатун Нусра» гуоуҳига асос солган.

• Сўнгра «Ҳайъатут Таҳририш Шом» гуруҳи қўли остида фаолият юритган.

• 2023 йилга келиб ҲТШ етакчиси Жулонийнинг фаолитига эътирозлар билдира бошлаган ва худди Абу Салоҳ каби қамалган.

• У Жулрнийнинг биринчи рақамли душманига айланган эди. 

• Яқинда Идлибдаги халқ тарафидан босим сабабли қамоқдан чиқди ва икки кун олдин ифтор пайтида портлатиб юборилди!

• Барча ишоралар ушбу қотилликнинг ортида Жулоний турганини кўрсатади.

• Абу Салоҳ нимага жим бўлиб қолгани, гапирса ҳам ўзининг эски позиуиясидан воз кечганини тиқиштириб гапириши, ХТШ фаолиятига қарши эмаслигини бот-бот таъкидлаб туриши сабабини энди тушунгандирсиз!

• Идлибда жиҳод қиляпмиз, деган даъво билан шу кунгача миллатимиз ёшларини алдаб келаётганлар у ерда мусулмон мусулмонни ўлдираётганини қачонгача беркита олишар экан-а?!

• Баъзилар мавзуни лойқалаш учун, рамазони шарифда шу гаплар керакми, дейиши мумкин.

• Булар Рамазони шарифда мусулмоннинг қонини тўкаверсин, содда мусулмонларни чақириб, жиноятларини жиҳод қилиб кўрсатаверсину, биз ҳақиқатни кўриб-билиб туриб индамайликми?!

• Йўқ, айтамиз!

• Ёшларимизни огоҳлантирамиз!

• Бундан ҳам ғалати ҳолат бор, бугун Идлибда.

• Шу кунларда Идлибдаги ҲТШ сафидан чиқиб кетган ўзбеклар ўзларининг собиқ амири Жулоний ва унинг гуруҳига қарши норозилик намойиши ўтказишибди.

• Суратда қуйидаги ёзувлар акс этган плакатларни кўтариб олишибди.

«Ўзбек мужоҳидлари, сизлар учун Жулонийга эргашишдан кўра аҳли илмга эргашиш яхшироқ ва вожибдир!»

«Барча муҳожирларга, хоссатан ўзбек мужоҳидларига: Шом аҳлига ёрдам, золимлар сафида турилмайди!»

• Ғалати саҳна!

• Шу кунгача ҲТШнинг амалиётларини жиҳод деб юрган одамлар бугун алданганини билиб, бу гуруҳнинг золимлардан бири эканини тушуниб етибди ва бунинг ифодаси ўлароқ намойишга чиқишибди.

• ҲТШ Идлибдаги барча жангари гуруҳларни ўзига итоатда ушлаб турадиган гуруҳ!

• ҲТШнинг ортида эса демократияни даъво қилувчи давлат туради!

• Абу Салоҳ уларга итоатсизлик қилганида уни бир неча ойга қамаб, бўйсунганидан кейин қўйиб юборганлар ҳам шу ҲТШ! 

• Абдулазизни ҳам Абу Салоҳнинг ўрнига шулар қўйган!

• Идлибдаги барча қуролли ҳаракатлар ҲТШга сўзсиз бўйсиниши шарт, жумладан у ерга алданиб бориб қолган ўзбеклар ҳам!

• Итоатсизлик оқибати Қаҳтоний оқибати каби оғир бўлади! 

• Қаердан ўқ келганини ҳамма билади, аммо ҳеч ким исботлай олмайди!

• Қаҳтонийнинг жасади устида Жулоний у билан хайрлашмоқда!

• Жуда таъсирли саҳна, шундай эмасми?!

 Лекин шу қотиллик саҳнасининг ортида аслида Жулонийнинг ўзи турганини билиб қолган Идлибдаги алданган ўзбеклар намойиш қилишмоқда!

• Биз ушбу жиноятчилардан огоҳлантириб келмоқдамиз, шу кунгача уларнинг аслини кўрсатиб беряпмиз!

• Жиноятларини Аллоҳ йўлидаги жиҳод, деяётганлар нақадар ёлғончи эканларини, уларнинг бу баландпарвоз гапларига эргашиб борганлар нақадар алданиб қолганларини бугун ўзлари ҳам тушуниб туришибди! 

• Шу гуруҳларга қизиқиб турган ёшларимизни огоҳлантириб қўйиш ҳақиқатни билган барчамизнинг бўйнимиздаги вожибдир!

• Ҳозир огоҳлантирмасак кейин кеч бўлади, уларга қўшилиб қолганлар мусулмонларнинг қонини тўкади ёки ўзи ўлади, охир-оқибатда эса суратда кўриб турганингиздек:

- Жулонийга эмас, аҳли илмларга эргашиш вожиб, дея плакат кўтариб юришади! 

• Яна мавзуни лойқалатмоқчи бўлганлар, қайси аҳли илмга, ҳақиқий аҳли илм ким, дея риторик савол бериши мумкин!

• Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Маҳмуд Абдулмўмин, Абу Салоҳларни аҳли илм деб уларга эргашганлар, мана оқибатда адашган эканини тан олиб, плакат кўтариб туришибди, демак ҳақиқий аҳли илмлар булар эмас экан, мавзуни лойқалатмай мард бўлиб тан олинглар!

• Шу плакатдаги гаплар билан сизларни ҳали қўлинглар қонга ботмай туриб огоҳлантирган эдикку!

• Ахир шу гапни ҳақиқий уламоларга эргашиб, биз айтиб келмаётганмидик?!

• «Мен нима деган эдим?!» 😎


©️ Аброр Мухтор Алий

Report Page