ЖССТ коронавирусдан антибиотиклар билан даволанмасликни тавсия қилмоқда

ЖССТ коронавирусдан антибиотиклар билан даволанмасликни тавсия қилмоқда

doridarmon_ak

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, Европада ушбу препаратлардан нотўғри фойдаланиш касалликнинг антибиотикларга чидамлилик хавфини ошириши мумкин.

"Антибиотиклар касалликни даволамаслиги ва инфекциянинг олдини олмаслиги маълум эканига қарамай, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тўққизта мамлакатда ва Европанинг бошқа ҳудудларида одамларнинг антибиотиклардан фойдаланиши пандемия даврида кўпайган", — дейилади ЖССТнинг Европа бюроси сайтида эълон қилинган хабарда.

Тадқиқот натижаларига кўра, антибиотик қабул қилган одамларнинг 79-96 фоизи COVID-19 билан касалланмаган, бироқ коронавирусга чалинмаслик учун дори ичишган. Касалхонага ётқизилган беморларнинг 15 фоизи антибиотикларга эҳтиёж сезишган, чунки уларда шунга ўхшаш бактериал инфекция бўлган, бироқ беморларнинг 75 фоизига антибиотиклар буюрилган.

ЖССТнинг таъкидлашича, цефалоспоринлар туркумидаги антибиотикларнинг тўрттала авлоди ҳам ўз самарадорлигини тўхтатиши мумкин, чунки Европадаги қатор тиббий муассасалар пандемия бошланганда вирусни шунга ўхшаш препаратлар билан даволашга уринган, дейилади хабарда.


Dori-Darmon" АК матбуот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook

Report Page