ЖИНОИЙ ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОИЙ ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти


Жорий йилнинг январь ойида Қўнғирот туманида ўғрилик жиноятларини содир этиб келаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди, – дея хабар беради  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув Бошқармаси.

Маълум бўлишича, мазкур жиноий гуруҳ 7 кишидан иборат бўлиб, улар томонидан ўтган йилнинг 30 декабрь куни ушбу туманнинг «Мийнетабад» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Қ.С исмли фуқаронинг бир бош қора молини, шунингдек, жорий йилнинг 4 январь куни «Қипчоқ» ОФЙда яшовчи Н.А. нинг 4 бош қўйини ўғирлаб кетган.

Ушбу қонунбузарликлар юзасидан Қўнғирот тумани осойишталик посбонлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноятда гумон қилинган 7 нафар шахс қўлга олинади. Шунингдек, тезкор саъй-ҳаракатлар оқибатида уларнинг ўғирлаган йирик ва майда шохли молларни ўз уйларига яшириб қўйган 3 нафар фуқаро ҳам аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, гуруҳ аъзоларининг жиноят қуроли сифатида фойдаланиб келинган иккита “Дамас” ва битта “Ласетти” русумли автотранспорт воситалари Қўнғирот тумани ИИБга олиб келинган.

Эндиликда, юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Postda” мухбири.

Report Page