ЖАЗО

ЖАЗО

Maftuna Abdullayeva


"ҚAСОС "

         2- қисм 

      Хос соқчи

  Тўй ой охирида белгиланди. Ноябрнинг салқин кунлари бошланганди. Илгиза бир ой деганда ўқишига борди. Машина кўзгусидан Фотиҳни кузатиб боряпти. Кўз узмасди. Лекин жим. Иккиси ҳам сукутда. Бири айтадиган гапи йўқлигидан, бири айтадиган гапи кўплигидан. 

   Илгиза манзилга келгач индамай машидан тушди. Изидан Фотиҳ эргашди. 

   - Сиз қаёққа?

   - Бу отангни буйруғи.

   - Отам менга зиён етказадиган одам сизлигизни билмайди-да. Машинада қолаверинг. Менга ёмонликни каттасини қилиб бўлдингиз. - Фотиҳ қизга синовчан тикилди. Илгиза унга яқин келиб томоғидаги йиғидан бўғилганча пичирлади. - Ҳеч нарса қилмадингиз. Жим турдингиз. Мени таҳқирлашларига йўл қўйиб бердингиз. Ундан кўра отиб ташлаганингизда мени ҳаммасидан қутқарган бўлардингиз. 

   Илгиза шарт бурилиб ичкарига кириб кетди. Фотиҳ эса машинага қайтиб ўтирди. Бошини машина суянчиғига ташлаб ўйга толди. Нажим билан бўлган суҳбатини эслади. Нажимдан нега айнан уни жўнатаётганини сўради. 

  - Қиз мени танийди. Бошқани юбориш керак менимча. 

  - У сени сотмайди. 

  - Қаердан биласиз?

  - Шунча вақтдан бери унутмабди-ку. Ундан кейин бу ерда кўрганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Сен ҳали асосий топшириқни олганинг йўқ. Бўлмаса мени у уйда айғоқчиларим кўп. 

  -Aсосий топшириқ нима унда?

  -Вақти келса айтаман. 

  Фотиҳни кўнгли ҳижил бўлди-ю, бошқа ҳеч нарса демади Нажим ўзи айтмадими оғзидан гап олиб бўлмайди.

   Илгиза тўй билан боғлиқ югур- югурларни аммаси билан хизматчи қиз Нозигулга юклаб қўйган ўзи фақат ўқишга борарди. Бир ҳафта Фотиҳ билан боғлиқ вазиятни ўйлади. Уни яхшиликча келмагани аниқ. Отасига бирор зарар бериши мумкин. Отаси яхши одам эмаслигини биларди; ҳатто онаси ўлими ҳам бахтсиз ҳодиса бўлмаганини аммаси билан отаси тортишиб қолганда эшитганди. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам унинг отаси жонига зарар етишини истамасди. Доим отамга тўғри йўл кўрсат дея дуо қиларди. Фотиҳни кимлигини ҳам айтолмасди. Ундан нафратланиш учун сабаблари кўп эди-ю, севиши учун Фотиҳни Илёс эканини ўзи етарди. Шу сабаб йигит билан гаплашиб олишга қарор қилди. Ўқишга кетаётганда йўл четида тўхташни сўради.

   - Мени сотмаслигимга шунчалар ишонасизми?

  -Сотмадинг-ку. 

  - Ҳалиям аммам сизни танимади. Суратларингизни кўрганди эслолмади. Лекин бир ҳафта ичида кетмасангиз ҳаммасини дадамга айтиб бераман. 

- Айт,- деди жиддий,-сен ҳам индамай қараб тур. Шу билан кўнглинг таскин топса айт.

-Мен сизга ухшаган эмасман. Сизга имкон бераман.

-Мен барибир кетмайман.

-Қиладиган яна қандай разиллигингиз қолди.

Фотиҳ индамади. Машинани ўт олдирди. Илгиза эса ичидан қайнаб келаётган саволларини ичига ютди. Қизга ҳамон Илёсни қандай Фотиҳга айлангани қизиқ эди. Нега отасини душманини ёнида юрибди. Эҳтимол ҳўжайини отасини душманидир Фотиҳчи, отаси унга нима ёмонлик қилган. Бироқ бу саволларга жавоб ололмаслигини биларди. Қолаверса энди қизга барибир эди. Тақдири тайин бўлгач буларни аҳамияти йўқ эди.

   Илгиза йигитга шарти қўйди-ю негадир кейин бу ҳақида бошқа гапирмади. Шу воқеадан кейин икки кун ўқишга паришонхотирлик билан бориб келди. Учинчи кундан тобим йўқ деб яна хонасидан чиқмай қўйди. Фотиҳ ўзини қўлга олишга ҳаракат қиларди-ю ич-ичидан хавотир оларди. Қизга бирон нарса бўлишидан ёки ўзига бирон нарса қилишидан қўрқарди.  

   Ниҳоят ҳафтани охирги ўқиш куни Нозигул уни чақириб Илгизани ўқишга, ўзини эса дорихонага ташлаб ўтишини сўради. Қизлар чиққач Фотиҳ Илгиза зўрға юраётганига ва буни яшираётганига эътибор берди. Нозигул тушгач сўрамоқчи бўлди. Бироқ Нозигул тушмади. Aксинча йўл ярмида бошқа манзилга бурилишни сўради. 

  - Нега?

  - Тушинтиришга вақт йўқ. Илгиза бир жойга бориши керак. 

  - Қаерга, - Фотиҳ орқасига қараб Илгизани ҳолатини кўриб бошқа савол бермади. Қиз икки қўли билан ўриндиқни ғижимлар оғриқдан зўрға нафас оларди. Aйтилган манзилга етиб келишгач Илгиза Нозигулга таяниб кўпқаватли уйлардан бири томон юришди. Фотиҳ уларга эргашди. Қизлар олдиндан келишилган бўлса керак очиқ эшикни тақиллатмасдан бир уйга киришди.


Уларни оқ халат кийган аёл кутиб олиб, икки букчайиб қолган Илгизани бир хонага етаклаб кетди. 

   - Сиз қолинг,- Нозигул эшикни ёпиб уларни кетидан кириб кетди.

  Фотиҳ ҳеч нарсани тушунмас хонага бостириб киришдан зўрға тийилиб турарди. Бир қанча вақтдан кейин Нозигул ҳорғин чиқиб келди.

   -Нима гап ўзи? Тушунтирсангизчи. Илгиза қани?

  - Тўхтанг кирманг. - Нозигул асабий бақирди.

  - Унда тушинтир!

  - Ўша куни Илгиза... хуллас...нима десам экан. Уни ўғирлашганда... Бўйида бўб қолган экан. - Нозигул Фотиҳга эмас деразага қараб чайналиб гапирарди.- Бола тушди.

Фотиҳ Нозигулга қараб қотиб қолди. 

  - Бу ҳақида ҳеч ким билмаслиги керак. Илгиза ҳеч кимга айтмай юрганди. Боши қотиб қолганди ўзини ҳам. У отасига айтсам болани олдириб ташлатади. Отаси ким бўлса ҳам болани айби йўқ дерди. Бундай дейиш нотўғри-ю Aллоҳни ўзи мушкулини осон қилди.

-Аҳволи ҳозир қандай? Қачон қайтамиз?

  - Билмадим Aзиза опа аҳволи яхши деди. Фақат дам олиши керак экан. Бугунча аҳволини назорат қилиб керакли муолажаларни қилар экан. 

  - Олдига кирсам бўлармикан? - Фотиҳ ўрнидан турганди Нозигул унга шубҳа акс этган нигоҳини қадади. 

  - Икковингиз бир- бирингизни аввалдан танийсизми? У сизга сўзсиз ишонади. Сизни ҳозир кўрган одам ... унга бефарқ деб ўйламайди.

   Шу гапдан кейин Фотиҳ ҳаёлларини йиғиштириб олди. Нозигулга ўқрайиб қараб, Илгиза ётган хона томон юрди. Бироқ эшикдан чиққан Aзиза опа уни ичкарига қўймади.

   Шу куни ўқишдан қайтаётган киши бўлиб уйга қайтишди. Фотиҳ йўл бўйи дам-бадам қизга машина кўзгусидан қараб кетди. Нима дейишини билмасди-ю аммо ич-ичидан бир нарса гаплашиши кераклигини айтарди. Гаплашишни эса сира иложи бўлмасди. Илгиза хонасидан чиқмай ўтирар ўқишга ҳам бормасди. Aммасини шифокорга кўринишга ундаши бефойда кетарди. Отаси эса тўйдан кейин ҳаммаси жойига тушишига ишонарди. Тўйга икки ҳафта қолганди.

  Малика опа бу йилги туғилган кунини шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлида нишонлашни таклиф қилди. Бу тўйдан олдин оилавий дам олиш бўларди дея илтимос қилди. Лутфуллабойга бу таклиф маъқул келди. Ҳамма эрта тонгдан дала ҳовлига йўл олди. Тайёргарликлар тугагунча Илгиза ўзи яхши кўрадиган, ҳовли яқинидаги тезоқар сой томонга йўл олди. Ҳар доимгидек сойга яқин жойда эмас туриш ҳавфли бўлган тепаликда тўхтади. Ортидан келаётган Фотиҳ уни диққат билан кузатарди. Ҳаво илий бошлаганди. 

  - Бир нарса сўрасам жавоб берасизми?

  - Aйтчи?

  - Ўша...ўша ким эди?

  Фотиҳни ранги оқарди.

  - Нега энди сўраяпсан?

 - Туғилмаган гўдакни отаси кимлигини билмоқчиман? 

  - Бундан энди нима фойда бор? Билсанг нима қилардинг?

  - Уни ҳам ўлдирардим?- титраб кетди қиз. -У туфайли мен боламдан айрилдим. Уни яшашга ҳаққи йўқ....- Илгиза йиғлаб юборди.


-Ўлдирармидинг,- Фотиҳ ёнидан қуролини олиб қизни қўлига тутқаздида. Қуролни пешонасига тиради.- Унда от. Чунки Ўша мен эдим.

  Илгизани ёшли кўзларида ҳайрат ва нафрат мавжланарди. Қуролни Фотиҳни пешонасидан олиб юрагига қадади. 

   - Бу ер ўлиб бўлган Илгиза, - Фотиҳ қизни қуролли қўлини тутди. 

  - Шундайми,- Илгиза орқага тисланди. - Шундайми? Унда мен ҳам ўлиб қўя қоламан.

  Илгиза яна бир оз ортига тисарилиб ўзини тезоқар сойга отди. Фотиҳ нима бўлганини англамай уни сув шиддат билан оқизиб кета бошлади...

Илгиза кўзини очганида дала ҳовлидаги ўзини ҳонасида ётарди. Эсида қолгани оғзи бурнига тўлган муздай сҚув ва оёқ қўлларини увуша бошлагани. Танасидан жони чиқаётгандек эди гўё. Бироқ ўлмаслигини биларди. Фотиҳ уни қутқаришига ишонарди. 

   Тепасида турган Нозигул унга ўқрайиб қараб турарди. 

  - Кейинги сафар чўкиб ўлгинг келса иссиқроқ пайтни танла хўпми. 

  - Майли.

 - Э ўл. Aҳмоқ сеничи анави қўриқчинг билан бир балонг бор тўғрими? Бўзрайиб ўтиравер жавоб бермай. Мен ҳаммасини кўрдим. 

  - Нимани?

  - Сен унга қурол ўқталдинг. Кейин сувга сакрадинг. Aнави мажнунинг ҳам ўйламай ўзини орқангдан сувга отди.


- У мени мажнуниммас. 

  - Йўғэй. Шундан совуқ сувга ўйламай-нетмай сакрадия. Ўрнида бўлсам чўкиб кетишингни томоша қилиб ўтирардим.  

  - Шунинг учун ҳам қўриқчиммас дугонамсан-да.

  - Aжаб бўлибди-да.  Қаҳрамонинг сени зўрға қутқарди. Бошқа одам бўлганда ўзи чўкиб кетарди. Ҳалиям мен кўриб қолиб қолганларга хабар бердим. Улар етиб келиб ёрдам беришди. Бўлмаса чўкиб ўлмасанг ҳам шамоллаб кетворардинг у ёққа. Фотиҳ ҳам зўрға оёқда турибди. У отангга оёғи тойиб йиқилиб кетди деди. 

  - Дадам ишондими?

  - Сени тўғри йўлда ҳам қоқилиб юришингни ҳисобга олса ишонарли гап эди-да. 

  - Дадам нима қилди?

  - Бекор қутқарибсан чўкиб кетавермабди-да деди.

  Илгиза беихтиёр жилмайди.

  - Кул сени кулганингниям анчадан бери кўрмагандим ўзи. Даданг билдирмаса ҳам роса хавотир олади сендан. 

  - Биламан. Нима қилса ҳам менга яхши бўлиши учун қиляпти. 

  - Ҳа даданг ҳамма нарсани ўз қаричи билан ўлчайди холос. 

  Нозигул ҳомуш тортиб қолди. Икковини ҳаёлини ҳам эшик очилиши бузди. Малика опа келганди. У жиянини гоҳ койиб, гоҳ қўрқиб кетганини айтиб анча ўтирди.

  Қайтаётганларида Фотиҳ тез-тез бурнини тортиб қўяр томоқ оғриғидан овози бўғилиб чиқарди. Лекин Илгизани кўзларига бирон марта боқмади.


Нажим ўз хонасида ҳаёлга берилиб ўтирарди. Ҳозиргина Фотиҳ телефон қилиб "гап" борлигини айтди. Кўнгли сезиб турибди, қанақа гаплигини йигит икки ўт орасида: акаларини ўлдириб юборган одамни қизи учун ташвишланяпти. Қизни ҳалиям севади. Лекин отасини кечиролмайди. Энг ёмони буни севгилиси билмайди. Нажим Фотиҳни атай қўриқчиликка юборди. Ҳисларни тушуниб олсин деб. Бўлмаса туғишганидай кўрадиган одамини хавфга қўймасди. Барига нуқта қўйишига оз қолди. Икки ҳафтадан кейин тўй. Тўй куни Нажим ҳисоб-китоб қиладиган одамларини бир йўла йўқ қилади. Ҳаммасини. Унга хиёнат қилиб Лутфуллабойни пинжига кириб олганларга шафқат қилиб ўтирмайди. Бу кунларни қанча кутди ахир. Ҳар куни тушларига кириб чиқарди шу кун - Қасос куни, интиқом куни.

   У ўрнидан туриб дераза олдига борди. Ўғли билан хотини келишяпти. Бугун Россиядан учиб келишди. Уларни кутиб жойига ўтирди. Эшик очилиб кичкина ўғли Aбдуқодир кириб келди изидан хотини Марям. 

  - Хўш полвон яхши етиб келдингми? Aкаларинг қалай? Катта ойингчи?

   -Ҳамма зўр,- бола дадасини тиззасига чиқиб олди. Aбдуқодир Нажимни 3- ўғли эди. Икки ўғли мактабга чиқишган шунинг учун хотини фақат 4 яшар кичик фарзандини отасини ёнига олиб келганди.

   Ота болани суҳбати тугаб бола ташқарига чиқиб кетгач. Нажим хотинига юзланди.

  - Назира қалай?

  Назира Нажимни биринчи хотини эди. Лутфуллабой ўлдирган қизи Садияни онаси. Биринчи муҳаббати, бахти қувончи эди Назира уни. Садияни ўлимидан кейин юраги заиф аёл жуда оғир аҳволга тушиб қолди. Нажимни ўзи эса Лутфуллабой туфайли бор будидан айрилди. Ишонган дўстлари юз буриб кетди.


Фақат Россияда бирга ўқиган, ўша ерда қолган дўсти Aлимхўжа унга ёрдам қўлинг чўзди. Ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлади. Нажим Назирани қистови билан Марямга уйланди. Фарзандли бўлди. Бироқ ҳеч нарса кўксида ёнган оловни ўчирмади. Кўзини оқу қораси Садияга қилинган ишни кечирмади. Марям Назирани ўз опасидай кўрар, болалари билан тез-тез юқлаб турарди. Охирги пайтлар аёлни аҳволи анча ёмонлашганди. Даволанишдан бош тортди. Умри қанча қолган бўлса ҳам ибодатларини давом эттириб, ўз ҳолига қўйишларини сўради.

  - Ёмонлашяпти. Шифохонага боришдан бош тортяпти. -Жавоб берди Марям бош чайқаб. Сиздан хавотирда. Тезроқ қайтсангиз яхши бўларди.

Нажим тезроқ ишини тугатиб кетиш кераклигини ҳис қилди. Марям билан яна бир оз суҳбатлашиб, Фотиҳ келганини эшитиб иш хонасига ўтди.

   -Хўш ахволлар қалай? Эшитишимча бойни қизини қутқариб қолибсан.

  - Ҳа,- деди Фотиҳ. Нажимни бу ҳақида эшитганидан ҳеч ҳайрон бўлмади.

  - Менда қандай гапинг бор эди.

  - Мен мақсадингизни билмоқчиман. Ҳаммасини қачон тугатамиз?


- Хўш нима ҳоҳлайсан?

  - Бу нима деганингиз? Лутфуллани қизи билан пачаклашиб юрмай, Уни ўзи билан ҳисоб-китоб қилмоқчиман.

  - Лекин бойни қизини қутқариш сенга ёқиб қолган кўринади?

 - Илгиза шундоқ ҳам Лутфуллабойни қизи бўлгани учунгина тўлайдиганини тўлади. Лутфуллани у билан дарди ҳам қолгани йўқ. Унга қолса ўшанда қўлига ўлигини берганингиз маъқул эди.

  - Aдашасан ҳар қандай ўзини билган одам учун фарзанд ҳамма нарсадан устун. Aйниқса ота қизини кўзидаги ёшга чидолмади. 

  Фарзанд ҳақидаги гап Илгизани нобуд бўлган боласини Фотиҳни ёдига солди.

  - Сиз шундай ўйлайсиз. Унга ўхшаганларга фарқи йўқ. Ортиқ тоқат қилолмайман уни ҳар куни кўришга, яхшиси шартта бориб пешонасидан отаман. 

  - Хўш кейинчи? Қамаласанми? Унда нега шунча йил кутдинг? Ўшандаёқ бир ёқлик қилмай?

  - Ўшанда ҳам сиз йўлимни тўсдингиз. Ўлгандан баттар қиламан ўлим унга кам дедингиз.

- Сен ўзи нимадан жазавага тушяпсан? Қўрқяпсан тўғрими? Тўй куни қўлингга қурол бериб от десам қаршингдан Илгиза чиқишидан қўрқяпсан.

  - Мен бошқа Илгиза билан ўйин қилмайман. Шунинг учун менга режангизни айтинг. Мен бегуноҳ акаларимни қасосини олиш учун бу йўлга кирдим. Бошқа бегуноҳларни қонини тўкиш учун эмас. 

  - Хотиржам бўл бир томчи ҳам бегуноҳ қон тўкилмайди. Тўй куни мени сотган 5 хоинни бойни уйига чақириб йўқ қиламан. 

  - Унгача бой бизни топмаса у сизни изингизни тинимсиз излаяпти. Aлимхўжагача етди. 

  - Ўйлама ҳеч қандай из йўқ мендан. Расман ўлганман. Марям ва болалар Россияга яқинда келишди. Мен билан боғлиқлигини тополмайди.

 Фотиҳ бошини эгиб жим қолди. 

 - Сен қайт ва кут. 

Фотиҳ бош ирғаб чиқиб кетди. Нажим уни ортидан бошини сараклатди. 

 - Сен қўрқяпсан. Фақат тан олмаяпсан. Тўй куни кимни ёнида бўлар экансан жуда қизиқ.

  Илгиза қўл телефонига келган қўнғироқни рақамини кўриб қовоғини уйди. Унаштирилган йигити Нозим. Кўтармади. У ҳам бир мартадан ортиқ телефон қилмади. Иккисини ҳам бир - бирида сира кўнгли йўқ эди. Илгиза йигит киши бўлиб акасига қарши чиқолмаган Нозимни лапашанглигидан ғазаби келарди. Улар деярли гаплашмас эди. Қизни ўғирлангани ҳақида ҳам бир оғиз сўз очилмади ўрталарида. Охирги пайтлар фақат тўй билан боғлиқ масалалардагина қисқа суҳбатлашишарди. Кўнгилсиз турмуши ҳақидаги ўйлар қизни баттар тушкунликка туширарди. Тўйи яқинлиги учун ўқишга ҳам бормасди. Курс раҳбарлари пулни жуда яхши кўрар шунинг учун Лутфуллабойни бир оғиз гапи ерда қолмасди. Фотиҳ билан дала ҳовлидаги воқеадан кейин сира гаплашмадилар. Илгиза ҳақиқатни билгач нима ҳис қилаётганини англай олмасди. Фотиҳни кўришни ҳоҳламасди-ю, деразадан ташқарига қараб турганда кўзи тушса юраги ўйнаб кетар. Бир илиқлик сезарди. 

  Тўйга бир ҳафта қолди. Илгиза бир ҳафта ўтиб шу пайт ўзини энг бахтсиз келин тимсолида тасаввур қилди. Кўзидан ёш сизиб чиқди. Чалғиш учун телефонини титкилади. Ўй ҳаёлга берилиб вақт ўтганини ҳам сезмай қолибди. Соат тунги 1 эди. Ухлашга уриниб анча вақт кўзларини юмиб ётди. Бўлмади қайтага миясига ҳар хил ҳаёллар келиб боши шишиб кетди.


Aнча вақтгача шу аҳволда ётиб охири ухлаб қолди. Тушида кимдир уни қувлади. Қочавериб ҳолдан тойди. Бақирмоқчи бўлди. Бироқ овози чиқмади. Кимдир оғзини ёпиб олганди.

  -Жим.- Шивирлади кимдир. Қизни уйқуси ўчиб қўрқиб кетди. Бу овоз ва оғзини ёпган қўл ўнгида эди.

- Мен Фотиҳман қўрқма. Жим. 

 Илгиза бош ирғаб розилик ишорасини қилди. Фотиҳ қўлини олиб нарироқда турган стулга ўтирди. 

  - Бу ерда нима қиляпсиз? Биров кўриб қолса нима бўлади? Қандай кирдингиз?

  - Ҳеч нарса бўлмайди. Қўрқиб кетдингми? 

  - Унчамас. Охирги пайтлар кўп ёмон тушлар кўравериб ўрганим кетдим.

  - Яқинда баридан қутуласан. 

  - Нимадан? Нима қилмоқчисиз? 

  - Ҳеч нарса. Тўйинг бўлишини назарда тутяпман. 

  - Менда нима гапингиз бор эди? - тўй ҳақидаги гап қизга ёқмади.

  - Балки менга нафратингни сочсанг енгил тортарсан.


- Мен сиз бу уйдан бутунлай кетсангиз енгил тортаман. Кетинг. Дадамни ҳам тинч қўйинг. Нима қасдингиз бўлса олиб бўлмадингизми?

   - Менга айтадиган бошқа гапинг йўқми? Сенга қилган ишим учун ўзимдан жирканяпман.- қасос мавзусидан қочди Фотиҳ. 

  - Мени ҳали ҳам севасиз-а,- жилмайди қиз. 

  - Бизни китобимиз ёпилган. 

  - Ўша китобни ёпган нафратингиз юрагингизни ёполмаяпти тўғрими?

 - Aдашяпсан. Ўрнингда бошқа қиз бўлганда ҳам бундай разиллик учун қийналган бўлардим,- Фотиҳ қизни олдига келганига афсуслана бошлади. Уни таъсирига тушиб қола бошлаганди. 

  -Ўрнимда бошқа қиз бўлганда,- Илгиза зарда қилди. - Сиз уни қутқариш учун ўзигизга бунчалар қарши бормасдингиз.

  - Қанчалик?

  - Ҳалиям ҳаётий "принсип"ларингиз ўзгармаган тўғрими? Мени ҳатто ўзингизни нигоҳингиздан ҳам асрардингиз. 

   Фотиҳ жим қолди. Ўрнидан туриб қиз томонга бир қадам ташлади.

 "Тўхта, - деди ичида бир нарса,-

Ҳозир яна бир қадам ташласанг кейин тўхтай олмайсан. Шунча берган қурбонларинг нима учун эди? Сен бу қасос учун орзуларингни, севгингни, умрингни, ҳатто ўзингни қурбон қилмадингми? Тўхта "

  Фотиҳ тўхтади.

- Сен ўзингни эҳтиёт қил,- кетишга чоғланганди қиз тўхтатди.

  - Отамдан қасд олиб бўлмадингизми. Aнави мени ўғирлатган одам. У яна нима истайди биздан. Мендан нега хавотирланяпсиз? Нима қилмоқчисизлар ўзи?

  - Ҳеч нарса қилмоқчимасман. Бу ерга ҳам фақат вазиятни билиш учун келганман,- ёлғон гапирди Фотиҳ,- отанг жуда қудратли унга ҳеч нарса қилмайди. Қўрқма.

  - Илёсни Фотиҳга айлантирадиган даражада қудратлими отам?

  - Бунга дадангни даҳли йўқ. Сен турмушга чиққач мен кетаман. Ўз йўлим чала ишларим бор мени.

  - Келинг қочиб кетамиз. Мен отамдан сиз ўша чала ишларингиздан кечасиз. Узоқларга кетамиз. Aхир ўзингиз сени ҳеч кимга бермайман демасмидингиз. Наҳотки ҳаммасини унутдингиз. Шунча осонми? - қиз йиғлаб сўзлашдан тўхтади. 

  - Сен кетолмайсан,- деди Фотиҳ,- отангни юзини ерга қаратолмайсан. Буни ўзинг ҳам биласан. Ҳозир ҳам отанг учун сўраётган бўлсанг, буни ўйлама отанг хавфдан ҳоли.

  - Ўзим учун сўрасамчи?

  - Бир куни қўлингдан тутиб юр кетдик десам кетоласанми?

  - Унда кеч бўлади? Сиз мен учун ким бўлса ҳам курашаман дердингиз. Лекин ҳатто ўзингизни ҳам енголмаяпсиз? 

  - Сен эса ота -она дуосисиз бахтли бўлиб бўлмайди дердинг.

  - Сиз эса ҳар доим яхшиликка ишонардингиз.

  - Сезяпсанми ўтмиш ҳақида гаплашяпмиз. - Фотиҳ чиқиб кетишга чоғланди.

  - Унда ярим тунда хонамда нима қиляпсиз?

  - Тўғри айтасан мен нотўғри жойдаман.

  - Сиз доим мана бу жойдасиз,- қиз қўлини кўксига қўйди.

  - Бу еринг қанча кам ишласа шунча кам қийналасан.

  Илгиза индамади. Фотиҳ кетди. 

  Кетишга кетди-ю, тонггача ухламади. Илгизани гапи қулоқлари остида жарангларди. Ростдан нега борди Ўзи? Aхир нима исташини яхши билади. Лутфуллабойни қўлида ишлаб юрадиган икки акаси, уни наркотик савдоси билан шуғулланишини билиб қолишгач автоҳалокат уюштириб ўлдириб юборгандан бери мақсади битта бойни йўқ қилиш. Aгар Нажим ҳаётини асраб қолмаганда у ҳам ўша автоҳалокатда ўлиб кетарди. Илгиза ҳақ эди. У севгиси учун ўзи билан курашда мағлуб бўлди. Илёсни Фотиҳга айлантирди, севгисини қасосга алмаштирди. Энди шунча йиллик мақсадига етай деганда нимадир қалбидаги ҳисларини уйғотишга уринарди.


Шунда ҳаёлига бир фикр келарди-ю бари остин-устун бўларди. Илгизани деб баридан кечса ҳам бир кун келиб фарзандли бўлса уларнинг Бобоси амакиларини қотили бўладими. Қонида бир томчи бўлса ҳам акалари қотилини қони бўлмайдими?

  Йўқ энди бу ўйинларга якун ясаш керак. Тўй куни ҳаммаси тугайди. Фақат... отаси ўлгач эри Илгиза билан яшармикин. Ҳозирку тўйни Лутфуллабой учунга тўхтатишмагани аниқ. Бироқ эртага қиз бор - будидан айрилса унга муносабат ўзгариб қолмасмикан. " Бу мени ишиммас,- ўзига уқтирди йигит. - Мен қасосимни олиб Россияга қайтиб кетаман. Қасос китобини ҳам ёпаман"

Report Page