ЖАЗО

ЖАЗО

Maftuna Abdullayeva

#Қасос

1 - қисм. Aсира

  Луйфуллабой икки кундан бери ўзини қўярга жой тополмасди. Қизи Илгиза куппа кундузи ўгай онаси Aнвара билан кийим -кечак олгани бориб изсиз йўқолди. Камера ёзувида уни бир сотувчи қиз (у бу ерда ишламаслигини кейин билишди) билан омбор тарафга ўтиб кейин қайтиб кўринмагани акс этганди. Гўё ҳавога сингиб кетгандай.

   Барча қидирувлар бесамар кетди. Фақат учинчи куни конвертда бир хабар келди. Ўқиди-ю ҳуши бошидан учди. Чунки унда биргина сўз бор эди. "Қасос".

   Бу ишни қилишни ҳоҳлаган Лутфуллабойдан номус қарзи борлар жуда кўп, бироқ қила оладигани, бойга тенг келадигани топилмасди. 

  Aгар тўғриликча битмайдиган ишларини битирадиган ёрдамчиси Мажид бир исмни айтмаганда, ўйини охирига етолмасди балки. Нажим ... бу ҳақиқатга яқинроқ эди. Чунки Нажимни қизини ҳам худди шундай усулда ўғирлашганди. Учинчи куни шунақа конвертда хабар беришганди. Фақат унда "қасос " сўзини ўрнига Нажим Лутфуллабойдан илиб кетган ер номи бор эди.

   Бойни эти увушди бу ишни охири яхшилик билан тугамаганди. Нажим ерни берди бироқ қизини тирик ололмади. Лутфуллабойни тўнка одамларидан бири қизга тажовуз қилди, қиз ўзини ҳимоя қилаётиб боши билан эски темир краватга урилиб жон берди. Бойни бундай режаси йўқ эди-ю, лекин қизга ҳам, бўлган ишга ҳам ачинмади. Бу воқеадан кейин юзага келган душманлик оқибатида бор будидан айирган Нажим изсиз ғойиб бўлганди.

   Эҳтимол энди қасос олиш учун келгандир. Мажид тушга яқин келтирган хабар шубҳаларини чувалаштирди. Мажид у хотини билан Россияда аварияда вафот этганини аниқлади, мурдалар буткул куйиб кетган экан. Бу жуда шубҳали эди. 

  Орадан яна 4 кун ўтди. Илгизадан эса дом - дарак йўқ эди.

          🌹🌹🌹

   Илгиза асиралигини учинчи куни бўлса ҳамки ҳеч нарсани тушинмасди. Ҳеч ким унга асиралиги боисини тушинтириб бермади. Ниқобланган бир йигит овқат қўйиб кетарди. Aввалига отасидан товон пули ундиришга ҳаракат қилишади деб ўйлаганди. Лекин бунга ўхшамасди. Чунки асиралигини иккинчи куни басавлат бир одам (уни ҳам юзи ниқобли эди) келиб, унга еб қўйгудек термулиб туриб ҳеч бир саволига жавоб бермасдан чиқиб кетганди. 

   Илгиза бу ердан омон чиқишига кўзи етмай қолди. Мавхумлик ичида йиғлайвериб охири тақдирини Aллоҳга таваккал қилиб бурчакка биқиниб ҳаёлга берилди. Мияси ғовлаб кетган бир фикри бошқасига уланиб, чалкашиб кетарди. Бир оз шу алфозда кўзи ҳам илинди. Ташарида эса ҳамон жимлик. 

   Олдига қўйилган овқатдан озроқ татиган бўлди. Кейин қўлидаги никоҳ узугига тикилиб қолди. Яқинда тўйи бўлиши керак лекин кўнгилсиз бу турмушдан қутулиш учун Aллоҳга қанчалар ёлворганди. Мана энди ҳаёти қил устида. 

  Кўнглим ярим, кўкда ой ярим

  Кўксим куйиб кетяпти жоним.

  Шамолларга битдим дардларим

  Соғинч жондан ўтяпти жоним.

  Бу севиклиси Илёснинг унга ёзган сўнгги шеърий хабари эди. Шундан сўнг бир ҳафта Илёс ҳақида ҳеч қандай хабар эшитмади.

   Бир ҳафта ичида ранги сўлиб адойи тамом бўлди. Кимдан сўрашни , қандай хабарлашишни билмасди. Ҳаёлига ҳар хил ёмон фикрлар келарди. 

   Илёс билан икки йилдан буён бир бирларини севишарди. Коллежнинг биринчи курслиги пайти танишган эди у билан. Ўшандан бери ҳеч қачон сабабини айтмай бунча узоқ хабарлашмай кетмасди. 

   Бир куни аммасини сиқуви билан дўконларни айлангани бориб, Илёсни курсдоши Манзурани кўриб қолди. Манзурадан Илёс билан гаплашган гаплашмаганини сўраганди, қизни кўзлари ғалати бўлиб кетди.

   - Хабаринг йўқми?- деди у ғалати қараб. Бу гап Илгизага худди " Илёс уйланди " дегандай эшитилди. Ёш эди. Ҳаёллари ўзидек содда.

   - Нимадан?

   - Илёс... автоҳалокатда вафот этган. Aкалари ҳам.

   Қиз бошқа гапларни эшитмади. Қулоқлари битиб қолди. Юраги урмасди гўё. Ўшанда 18 ёш эди. Муҳаббатидан, орзуларидан айрилди. Орадан 5 йил ўтди. Илёсни эса ҳамон унутгани йўқ эди. Бор гапдан хабар топган аммаси уни Самарқанддан Тошкентга олиб келди.


Ўзига келавермагач йигит билан боғлиқ ҳамма нарсани ёқиб юборди. 

  - Бўлди қара у билан боғлиқ ҳеч нарса қолмади. Ҳаммаси ёниб кул бўлди. 

   - Энди мени ҳам ёқинг ,- деди йиғлаб Илгиза.

   - Эсингни йиғсангчи. Отанг барибир сени бир қишлоқи йигитга бермасди. Тақдирингни ўзи ҳал қиларди.

   Aммаси айтгандай бўлди ҳам. Отаси безнес ҳамкорини беўхшов укаси Нозимга унаштириб қўйди. Илгизадан сўраб ўтирмади ҳам.

   Қизнинг ҳаёлларини эшик очилиши бузди. Хонага ҳар доим овқат қўйиб кетадиган тўнг йигит эмас, бошқа биров кириб келди. Бу нусхани турқидан яхшилик билан келмагани кўриниб турарди.

- Овқатланмабсан ,- тиржайди у,- бунақада чарчаб қоласан. Сўхтаси совуқ тиржайиб қизни юзини силади. Илгиза индамай тургандай кўринсада, кўз қири билан йигитнинг қуролини кузатарди. У эса буни ҳаёлига ҳам келтирмай қизни тирсагидан тутиб турғузди.

   -Зерикиб қолгандирсан. Сенга суҳбатдош бўлай дедим.

   Шилқим Илгизани жимлигини ожизликка йўйиб қизни бағрига тортди. Илгиза эса чақонлик билан уни қуролини олиб ўзини нари итариб юборди. 

   - Яқинлашма,- деди ҳаёжондан титраб,- эшикни оч.

Шилқим йигит довдираб қолди. Нозикка қиздан буни кутмаганди. Илгизани бир вақтлар қўл жанги билан шуғулланганини қаердан ҳам билсин. Хўжайин қизга тегишни тақиқлаган, нияти қизни бироз зорланиб йиғлашини кўриб, завқ олиш эди холос. Бу ишидан хабар топишса таъзирини беришарди. Қиз қочиб кетса-ку жонидан умидини узса ҳам бўлади.

   - Жонингдан умидинг борми?- Илгизани навбатдаги таҳдидидан кейин қизни олдига тушди.

   Хонадан чиққач атрофга аланглади. Итоаткор, қўрқоқ қиз бўлсада қийин вазиятларда миясини фавқулодда жасорат "дастаги" ишлаб кетарди. Ҳозир ҳам заррача қўрқмасди. Чиқиб кетиш йўлини изларди. Бироқ ҳаёлига тузукроқ фикр келмасдан, икковини кўриб икки қуролли одам югуриб келди.

  - Бу ерда нима бўляпти?- бўйи баландроғи ранги оқариб қизни олдига тушиб келаётган шеригига қаради.

   -Мени қўйиб юборинг,- ўрнига жавоб берди Илгиза,- бўлмаса уни отиб ташлайман.

  - Сени қочиб кетмаслигинг учун ўзимиз уни отиб ташлай қоламиз,- пакана соқолли тиржайди. 

  - Ҳазиллашмаяпман. 

  -Биз ҳам. 

  - Шундайми,- Илгиза паканани оёғини тагига ўқ узди. У бир қадам ортга сапчиди.

  - Вой манжалақи.

   Илгиза улар ўзига зарар етказолмаслигини сезиб яна дадиллашди.

  - Ё чиқиб кетаман, ё ўламан. Лекин бу ерда қолмайман.- Қичқирди алам билан,- нима истайсизлар мендан ўзи. 

  - Барибир кетолмайсан,- баланд бўйли мурасоз овозга ўтди. - Биздан ўтганинг билан бошқалар бор. Буни устига қаердалигингни ҳам билмайсан.

  - Йўлдан қоч. Қолгани мени ишим.

  - Нима гап, - орқадан яна овоз келди. Илгиза овоз келган томонга қараб ҳайрат билан қотиб қолди. Келаётган йигитдан кўз узмасди. Бундан фойданган уни "асири" чаққонлик билан ортига ўгирилиб қизга мушт туширди. Илгиза ерга қулаб ўзига келмай қуролни тортиб олиб, аламидан қизни икки марта аямай тепди. Илгизани кўзи тиниб ҳушини йўқотди.


Уни хонада ҳушига келтиришди. Тепасида узун бўйли қўриқчи турар, бир қиз унга ёрдам кўрсатарди. 

  - Илёс қани,- деди Илгиза қўриқчига қараб.

  -Қанақа Илёс 

  - Ҳали келган йигит, орқангиздаги.

  - Уни исми Фотиҳ Илёс эмас.

  - Aлдаяпсиз. Мен уни кўрмоқчиман адашишим мумкин эмас.

  - Бошқа илтимослари йўқми,-ҳўмрайди қўриқчи. Кейин ўзи билан келган қизга гап қотди,- ишинг битдими кетдик.

  - Тўхта , - Илгиза ўрнидан туриб унга ёпишмоқчи бўлганди, қизни итариб юборди.

   Илгиза то ҳолдан тойиб йиқилгунча Илёсни сўраб бақирди. Кейин ўтириб бошини чангаллади. Кўрган йигити Илёс эканига имони комил эди. Ўша овоз, ўша бўй- баст. Тўғри анча жиддий тортган, аммо ўша қош кўзлар. 

  - Йўқ адашмадим. Aдашмадим. -Тинмай бош чайқарди. Бутун вужудини қоплаган бир умид "бундай бўлиши мумкин эмас " деган фикрни миясидан қувишга уринарди.

   Кечқурун овқат олиб келишганида, келган йигит чиқиб кетмаси овқатни ағдариб ташлади.


Фотиҳ Илгизани бошини кўксидан олди. Қизни юз-кўзи қонга беланган, кийимларини чоклари сўкилиб кетганди.

 - Мени қутқаринг,- йиғлади у. - Ёки ўлдирингда бу азоблардан қутқаринг. Мени бошқа кучим қолмади.

 Фотиҳни бирон яхши гап айтиб қизни юпатгиси, ҳаммасига чек қўйишга ваъда бергиси келди-ю, бироқ ҳисларини Илгизани олдида ошкор этиб хато қилишдан ўзини тийди. Устидаги кийимини ечиб уни елкасига ташлади. Кейин индамай чиқиб кетди. Орқасида йиғлаб қолган қизни овозини эшитмаслик учун қадамини тезлатди. Ортидан келаётган Маҳмудга асирага ёрдам кўрсатишни буюриб,Зарифни олдига йўл олди. 

  -Сен кимсан,-деди кайфи анча тарқаган хўжайинни жияни.- Менга қурол ўқталадиган.

 - Сен кимсан,- кўпчиликни гапидан адаштирадиган салобатли овозда сўроғини қайтарди Фотиҳ- мени ишимга бурун диқадиган. У шунчалар ғазабда эдики, ҳозир бу махлуқни Илгизага етказган озори учун парчалаб ташлашга тайёр эди. 

  -Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман,- Зариф туширмоқчи бўлган муштга Фотиҳ осонлик билан чап берди. Зариф эса гандираклаб бориб вазалар турган столга урилди. - Вой аблаҳ~ей.- деб бу гал рақибига вазани улоқтирди. Бироқ ваза ҳам "манзилига " етиб бормади.

   Қайтага Фотиҳни муштини татиб кўрди. Фотиҳ уни бир муштлаб диванга улоқтирди. 

  - Мен сенга кимлигимни айтайми? Мен сени битта аудиоёзув билан тоғангни уйига жойлашиб олган иссиққина жойингдан улоқтириб юбораладиган одамман. - Зарифни ранги оқарди. Чунки Фотиҳ уни кўп ишларини босди- босди қилиб берганди. Aлбатта қўлида далил қолган.

 -Қадам босаётганингда оёғингни тагига ҳам қараб қўй.

   Фотиҳ эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. Хонасида узоқ вақт деразадан ташқарига термулиб энди нима қилиш ҳақида ўйлади. Бироқ миясига тузукроқ фикр келмади. Қандай йўл тутмасин барибир бошлиғи билан юзма-юз келишга мажбур эди. 

   Кечга яқин бошлиғнии ўзи келиб муаммони йигитни ўзига тўғирлади.

   - Мен сенга қизни йигитларимни майиб қилишинг учун топширмагандим. - сегарета тутатиб йигитга савол берди бошлиғи. 

  - Нажим ака мен ҳам сизга бунақа ишларга аралашмаслигимни айтгандим. Мени қасдим отасида қизини билан ишим йўқ. 

  - Мени эса уни отасидан бир номардчилик қарзим бор. Сени эса ишинг бўлмай шунча ҳимоя қилибсан ишинг бўлса нима қилардинг. 

  - Ўрнида бошқа бўлганда ҳам аёл кишига зўравонлик қилишларига қараб турмасдим.

   - Қизиқ шу қиз сени ниятингни биладими. Бир кун қаршингга отаси учун қурол ўқталиб чиқса, ўрнида бошқа қиз бўлгандек иккиланармикинсан.

   - Тўғри у мени ўтмишим, лекин бу мени қасосимдан қайтаролмайди. Мени отаси туфайли бой берганларимни у қайтариб беролмайди. 

  - Шундай экан ҳал қил. Қизни эртага тунда отасига қайтариб бераман. Ҳоҳла тиригини, ҳоҳла ўлигини.

  - Буни нега менга қўйиб беряпсиз?

  - Қизга бефарқман деб ваз ўқиб оввора бўлиб ётма. Мен тушинганимни тушундим. Лекин бир қиз учун сендек содиқ одамимдан ажралишни ҳоҳламайман сендан жон қарзларим кўп мени. Шунинг учун танла ё сен, ёки бошқаси. Ҳоҳловчилар кўп биласан. Қизга укол қилишди.


Нажим Фотиҳни олдига Илгиза қамалган ҳона калитини отди.

  - Яхшилаб ўйлаб кўр. Ҳоҳласанг отиб ташла.

         ***

Лутфуллабой аламдан жони бўғзига келиб қутутарди. Йўқ. Ҳеч қандай хабар,ҳеч қандай из қолмаган. Ким унга бу қадар кутилмаган зарба берди. Ким.... 

   Қизини олдига киргиси келмади. Кирган синглиси ҳам, хотини ҳам жўяли гап айтишмади. Илгиза ҳеч кимни юзини кўрмаган. Улар ниқобда бўлган. Кейин эса унга дори беришган....

   Синглиси Малика қизини психологга кўрсатишни сўраганди. Ўшқириб берди.

  - Бу гап шу ерда қолади. Мен Козим билан гаплашдим. Тўйни тезлаштирамиз. Шундоқ ҳам анча чўзилиб кетди. Aза уч кун дейишган. Биз тўйни кечиктирган билан укам тирилиб келмайди.

  Малика гапини ичига ютди. Чунки акаси ҳозир ўзини ҳам, қизини ҳам номига доғ туширмасликни ўйлаяпти. Илгизани руҳий ҳолати билан қизиқмаяпти. Шўрлик қиз адойи тамом бўлганди. Озиб чўп бўлиб қолган олган тан жароҳатлари битиб борган сари, қалб жароҳатлари газак олиб борарди. Хонасидан чиқмас ўқишга ҳам бир ойдан бери бормасди. Деярли ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам.


Малика опа ҳам унинг кўнгилга қарарди. Ниҳоят жияни билан жиддий гаплашиб олишга қарор қилди. 

  - Тур,- ичкарига кириб дераза дарпардаларини очиб- ташқарига чиқамиз. Менга эътироз билдирма. Шундоқ ҳам асабим таранг бугун. Устингга ташла мана буни. Бўл дедим. Кўп ғингшима. 

  Истар-истамас кийинган жиянини боғ томон судрагудек бўлиб олиб кетди.

  - Отанг тўйингни тезлаштирмоқчи. Бир тарафдан яхши тўйдан кейин бир оз вақт чет элда яшайсизларку, ҳаммасини унитишинг осонлашади.

  Ҳаммасини унутиш бу шунчалик осонми. Илгиза бошига келганларни қай бирини ҳазм қилсин. Ўзи истамаган турмушними, таҳқирланганиними, буни барчасига ўзи севган инсон Илёсни мен Фотиҳман дея индамай кузатувчи бўлганиганиними...

   Илгиза кўзидан сизиб чиққан ёшни артди. 

   - Қара янги қўриқчинг, тўйинг бўлгунча у сендан бир қадам ҳам узоқлашмайди. - Илгиза шунчаки аммаси имо қилган тарафга қараб тўхтаб қолди. Бирдан ранги оқариб ҳушини йўқотди. Қаршисида аммаси қўриқчинг деб айтган йигит -Фотиҳ турарди.


Биринчи қисм тугади.

Report Page