ЖАРИМАЛАРНИ УНДИРИШ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифалардан бири жиноят натижасида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарарлар, жиноий жарималарни ундириш бўлиб, унинг Нурота туман бўлими томонидан бу борада самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
https://t.me/muqaddas_burch_gazeta
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бўлим иш юритувига ўтган йил қолдиғи билан жами 14 996 та 129 млрд. 442 млн. сўмлик, шундан маъмурий ва жиноий жарима 3 002 та 5 млрд. 76 млн. сўмлик ижро ишлари келиб тушган. Ушбу ижро ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жами 8 029 та 68 млрд. 955 млн. сўмлик, шундан жиноий ва маъмурий жарималар бўйича 1 319 та 1 млрд. 504 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан судланган қарздор Т.Ф.дан 144 млн. 840 минг сўм жиноий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу маблағ тегишли тартибда тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Бўлим томонидан бу борадаги ижро ишлари юзасидан ундирувларни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Нуриддин КАРИМОВ,
МИБ Нурота туман бўлими давлат ижрочиси.