ЖАНОЗАЛАР БОБИ

ЖАНОЗАЛАР БОБИ


Ўликка жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза намози такбир айтиб, сано ўқиш, яна такбир айтиб, Набий соллаллоху алайхи васалламга салавот айтиш, яна такбир айтиб, дуо ўқиш, сўнгра такбир айтиб, салом беришдан иборатдир. Агар имом ёдидан чиқариб уч такбир билан намозни тугатса намоз, намоз бўлмайди

Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтармайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.

Имомликка энг хакли киши султондир. Сўнгра қози, кейин маҳалланинг имоми, сўнгра асабалардаги каби, валий. Изн бериш дурустдир. Агар жанозани улардан бошка ўқиган бўлса, хохласа, валий намозни қайтаради. Ундан бошқалар ундан кейин жаноза намозини ўқимайди.

Мухтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш суннатдир. Чалқанча ётқизиш ихтиёр қилинган. Шаходат талқин килинади. Ўлганда жағи танғиб боғланади ва кўзлари юмдирилади. Унинг тахтаси ва кафанига тоқ санокда хушбуй нарса тутатилади.

Кейин унинг кийимини ечиб, оғзини чайилмай, бурнига сув олинмай, тирноғи олинмай ва соч-соқоли таралмай, (танаси) ювилади. Бошига ва соқолига ханут ва сажда қиладиган жойларига кафур суртилади.

Эркак учун кафаннинг суннати изор, кўйлак ва лифофадир. Салла ҳам бўлса, яхши. Унинг кифоя кафани изор ва лифофадир. 

Аёлга химор - рўмол ва икки кўкраги устидан боғланадиган латта зиёда қилинади. Кафаннинг ёйилиб кетиши хавфи бўлса, уни боғланади. 

Намоз ўкилмай дафн қилинган кимсага титилгани гумон қилинмаса, намоз ўқилади. Уловга минган холда жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Масжид ичида (уни ўкиш) макрухдир. Маййит масжид ташқарисига қўйилса, бу хакда машойихлар ихтилоф қилганлар.Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан, кейин ортидан ўнг елканг ила кўтаришинг, сўнгра худди шундай қилиб чап тарафинг ила кўтаришинг керак.

Жанозани кўтарганда лўкиллатмасдан, тез юрадилар. Унинг ортидан юриш махбубдир. Тобутни ерга қуймасдан олдин ўтириш макрухдир.

Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Бисмиллахи ва алаа миллати Расулиллахи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади. Тугуни ечилади. Ғишт ва чўплар терилади. Аёлнинг кабри тўсиб турилади, эркакники эмас. Пишган ғишт ва қурук ёғоч (қўйиш) макрухдир. Тупрок суриб туширилади. Қабр ўркачга ўхшатилади.

"Жаноза"нинг луғатдаги маъноси сатр - тўсишдир. Тобутга солинган ўлик «жаноза» дейилади.

Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса, кифоя қилади.

Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади.

Мазкур тўрт нарса: маййитни ювиш, кафанлаш, намозини ўқиш ва дафн қилишдир.Уликка жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза намози такбир айтиб, сано ўқиш, яна такбир айтиб, Набий соллаллоху алайхи васалламга салавот айтиш, яна такбир айтиб, дуо ўқиш, сўнгра такбир айтиб, салом беришдан иборатдир.

Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтармайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.

Учинчи фарз маййитга намоз ўқиш. Маййитга намоз ўқишнинг хукми.

Мусулмон маййитга жаноза намози ўқиш фарздир. Илло, тўрт хил ўликка: боғийлар, йўлтўсарлар, тарафкашлар ва шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза намози ўқиш фарз эмас.

1. Боғийлар. Имомнинг итоатидан чиққанлар унга қарши урушда ўлсалар, уларни ювилмайди ва жаноза намози ўқилмайди. 
2. Йўлтўсарлар. Мусулмонларнинг йўлини тўсиб, куч ила молини тортиб олишни қасд қилганларга ҳам жаноза намози ўқилмайди. 
3. Тарафкашлар. Ўз қавми ва қабиласига тарафкашлик қилиб, кўплашиб бошқаларга зулм қиладиганларнинг жанозаси ўқилмайди.4. Шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга ўхшаб кетадилар. Уларнинг жанозаси хам ўқилмайди.

Ота-онасидан бирини ўлдирган шахснинг жанозаси хам ўқилмайди. Ўзини ўзи ўлдирган одамнинг намозини оддий одамлар ўқиса бўлади. Имом Абу Юсуф ва Ибн Ҳумомнинг кавлига биноан, унга жаноза ўқилмайди.

Жанозага ўтишга ҳақлироқлар:

Имомликка энг хақли киши султондир. Сўнгра қози, кейин маҳалланинг имоми, сўнгра асабалардаги каби, валий. Изн бериш дурустдир. Агар жанозани улардан бошқа ўқиган бўлса, хохласа, валий намозни қайтаради. Ундан бошкалар ундан кейин жаноза намозини ўқимайди.

1. Султон ёки унинг ноиби жанозага ҳозир бўлса, намозни ўқишга ҳақлидирлар.

2. Улар бўлмаса, қози ҳақли бўлади. 

3. Ундан кейин маҳалланинг имоми ҳақли бўлади.

4. Кейин маййитнинг якин кариндошлари ҳакли бўлади. Намоз ўқилмай дафн қилинган кимсага титилгани гумон қилинмаса, намоз ўқилади. Уловга минган холда жаноза намози ўқиш жоиз эмас.
Агар бир одамни жанозасини ўкимай дафн қилинган бўлса, чириш бошланмаган холатда кабри устидан жаноза ўқилади. Масжид ичида (уни ўқиш) макрухдир. Маййит масжид ташқарисига қўйилса, бу хақда машойихлар ихтилоф қилганлар.

Бир неча жанозалар жамланганда.

Жумхури уламолар бир неча жанозага бир намоз жоизлигига иттифоқ қилганлар. Имомнинг олдига бир жанозани қуйиб, ундан кейин кибла тарафга бошкаларини ёнма-ён қилиб тизилади ва намоз ўқилади.Жаноза намози.

Ҳанафий мазхаби бўйича, жаноза намозининг иккита рукни: тўрт такбир ва қиёми бор. Вожиби битта: икки томонга салом бериш. Шарти битта: ният қилиш. 

Жаноза намози қуйидагича ўқилади: Ният қилингандан сўнг, такбир айтиб, қулок қоқилади.

Кейин «Субханакаллохумма ва биҳамдика»ни ўқиб, яна такбир айтилади, аммо қўл кўтарилмайди. Сўнгра намоз- даги каби, «Аллоҳумма солли ала»лар ўқилиб, қўл кўтар- масдан, яна такбир айтилади. Кейин «Аллохуммағфирли хаййинаа ва маййитина»ни охиригача ўқиб, яна бир так- бир айтиб, салом берилади.

Жаноза намозига кеч келган одам ният қилиб, имомга эр- гашаверади. Имом салом берганидан кейин неча такбирга кеч қолган бўлса, ўшаларни ўзи айтиб, кейин салом беради. Бошқа нарсаларни ўқимайди. Агар у имом тўртинчи такбирни айтиб бўлганидан кейин келса, намоздан қолган бўлади.

Маййитга жаноза ўқишнинг шартлари. Жаноза ўқувчига худди намоз ўқувчига қўйилган шартлар: ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният кабилар шартдир. Шу билан бирга:

1. Маййит мусулмон бўлиши шарт. 

2. Маййитнинг жасади ёки жасадининг аксари бўлиши шарт. 

3. Маййит намоз ўкувчининг олдига қўйилган бўлиши шарт. Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза ўқиш йўқ. Бирор нарсанинг, мисол учун, уловнинг устидаги маййитга хам жаноза ўқилмайди. Имомнинг орқасида турган маййитга хам жаноза намози ўқиб бўлмайди. 

4. Аввал ҳаёт бўлиши шарт. Ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди.
5. Маййит пок бўлиши шарт. Ювилмаган ёки таяммум қилдирилмаган маййитга жаноза ўқиб бўлмайди. 

6. Ҳанафий мазҳабида шаҳидга ҳам жаноза ўқилади.

Жаноза намозининг вақти. 

Маййитга кун чиқиш, кун ботиш ва кун қиёмда бўлган пайтда намоз ўқиб бўлмайди. Шунингдек, бомдод намози- дан кейин, то қуёш чиқиб бўлгунча ва аср намозидан ке- йин, то қуёш ботиб бўлгунча ҳам мумкин эмас.

Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан, кейин ортидан унг елканг ила кўтаришинг, сўнгра худди шундай килиб чап тарафинг ила кўтаришинг керак.

Жанозани кўтарганда лўкиллатмасдан, тез юрадилар. Унинг ортидан юриш маҳбубдир. Тобутни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.

Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни кибла томонидан киритилади. Уни қуювчи «Бисмиллахи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади.

Тўртинчи фарз маййитнинг дафни.

Ҳар бир маййитни жон берган еридаги қабристонга дафн қилиш мандубдир. Бир ёки икки мил масофага олиб бориш ҳам жоиз.

Report Page