ЖАМОАТДАН ТАШҚАРИ НАЖОТ БОРМИ?

ЖАМОАТДАН ТАШҚАРИ НАЖОТ БОРМИ?


Abdurahman El Ahmadi


Йўқ

Ва бу лаҳзада ўз мулоҳазаларимни тугатса бўларди. Лекин, сизларда албатта норозилик ва саволлар пайдо бўлади: Нимага йўқ? Нима учун шундай ҳулосага келдингиз? Нима, агар одамлар бирор-бир жамоатга тегишли бўлмаса, уларга нажот насиб этмайди, демоқчисизми? Агар одам қандайдир Полинезия оролларда, умуман жамоати йўқ жойда яшаса-чи, унга ҳам қутқариш насиб этмайди-ми?

“Агар” деган сўзлар анча кўп экан. Биласиз, дунёвий одамларда битта қўпол бўлса-ю, лекин анча аниқ бир ҳазил бор: “ Агарда қампир айрим жинсий аломатлари эга бўлганида, у чол бўларди.” Албатта, бу гап сизга ёқмаслиги турган гап, лекин биласизми, айрим пайтларда бизлар вазият қанчалик жиддий эканлиги тушуниш учун, аччиқ ва ҳунук ҳақиқатини билишимиз лозим.

Афсуски, сўнгги кунларда масиҳийчилик кундан-кунга ўзининг керакли бўлган таъсирини йўқотиб бормоқда. Бир тийинга қиммат бўлган иноят, Ҳудонинг севгига ҳаддан ташқари урғу берилиши, Ҳудонинг қонунларини инкор этиши ва обрўсизлантириши – буларнинг ҳаммаси Ҳудога муҳим ва қадрли бўлган нарсаларга одамлар томонидан менсимасликка олиб келмоқда. Ва бу тўлиқ рўйхати ҳам эмас. Лекин бу шуни кўрсатиляпти-ки, одамлар Ҳудога ҳилоф ишларини қилишга давом этмоқда, ва ўзларини оқлаш мақсадида юқорида келтирилган омиллари билан ўзларини юпанмоқда. Лекин бу ҳамманинг илдизи битта – одамлар ўзларининг ҳаётини Ҳудога буйсундириб яшамоқчи эмаслар, лекин шунга қарамай Ҳудонинг баракаларга даъвогарлик қилмоқда.

Келинг, бир ўйлаб кўрайлик – жамоатнинг аъзоси булиш бу нима ўзи? Жамоатнинг рўйхат китобида оддий бир ёзувми? Оилами? Ёпиқ ва энг сараларни жамлайдиган клубми?

Буни тушуниш учун биз бошқа саволга, яъни “Жамоат нима ўзи “ деган саволга жавоб беришимиз керак. Бунга Исо Масиҳ Ўзи жавоб беряпти:

“Исо улардан сўради: “Сизларчи, Мени ким деб биласизлар?” Шимўн Бутрус жавоб бериб деди – Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Ҳудонинг Ўғлисиз.” Исо Шимўн Бутрусга деди – Сен бахтлисан, эй Юнус ўғли Шимўн! Ахир, бу сирни сенга инсон эмас, балки Осмондаги Отам очиб берган. Бутрус, сенга шуни айтай: сенинг исминг қоя-ку! Мана шу қоя устига Мен Ўзимнинг жамоатимни қураман. Ҳатто ўлим шоҳлиги ҳам жамоатимга бас кела олмайди” (Мат. 16:15-18)

Бу ерда иккита нарсага урғу бермоқчиман:

Биринчидан, Жамоат бу Ҳудога тегишли бўлган, ва иймонга келган одамлардир. Бу нафақат яхши инсонлар. Бу жамоатда бўлиш анча манфаатли дегани ҳам эмас. Дарвоқе, бу иймонли ота-оналарнинг фарзандлари ҳам эмас экан. Жамоат бу қачонки Тангримиз бизларга ҳақиқатан ҳам Ўзини очиб берган, ва шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Раббимиз Ўзини ҳар қимга ҳам очиб бермайди, балки буни истаганларга, ва Унинг таъсирига тайёр бўлганларга, Унинг сўзларини қабул қилишга шай бўлганларга У Ўзини очиб беряпти.

Иккинчидан, Жамоат – бу Ҳудонинг ижодидир. Жамоатни Исо Масиҳ Ўзи ўрнатилган. Ва бундан кейин кўришимиз мумкин, қачонки шогирдлар Муқаддас Руҳга тўлиб жамоатни ташкил қилганида “Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларини имонлиларнинг қаторига қўшарди” (Ҳав. 2:47)

Исо Масиҳ учун жамоат шундай муҳим-ки, Раббимиз уни Ўзининг келин деб атади. Албатта, Ҳудо Ўзи севгидир. Ҳа Эгамиз раҳмдил ва иноятли. Ҳа У бизларни шундай севиб қолди-ки, Ўзининг Ўғлини берган эди. Ҳа, Унинг севгиси шартларсиз бўлиши мумкин.

Аммо... Ҳудонинг севгиси аслида шартларсизми? Келинг, Исо Масиҳ сўзларига бир эътибор қаратайлик:

Қиёмат кунида кўплар Менга: “Ё Раббий, Ё Раббий! Бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг Номинг билан жинларини қувиб чиқармадикми? Сенинг Номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми? - дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: “Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! – дейман.

Раббимиз нимани айтмоқчи? Ҳа, У бизни севади. Бироқ, Унинг севгиси ҳаммалар учун етарли, ва ундан ҳам ошиқ бўлсада, у ҳаммаларга насиб этмайди. Ўша келтирилган оятда Исога мурожаат қилганлар ҳам ҳаётда кучли масиҳийлар бўлганлиги амин бўлишимиз мумкин, чунки улар қилган ишлари, Исо номидан қилинган мўъжизалари ҳаммамизнинг қўлидан келади дейиш қийин. Ўзи одамларни нигоҳларида шундай ишлар таҳсинга лойиқ. Лекин Раббимиз олдида шу каби мўъжизалар ҳеч қандай аҳамияти йўқ, агар одамнинг юраги Унга тегишли бўлмаса, ва У бизларни танимаган бўлса. Ҳақиқат шундайки дўстлар, агар бизлар ўзларимизнинг борлигини Ҳудога бермасак, Исонинг бу даҳшатли сўзлар бизларга ҳам таалуқли бўлади. Ва ҳаттоки, бизларга қарши ҳам бўлишади.

Шунинг учун, шаҳсан мен Ҳудонинг севгиси бутунлай шартларсиз деб айтолмайман. Чунки бу севгини аслида фақатгина Ҳудонинг чақирувига “лаббай” деб жавоб берганлар тўлалигича баҳраманд олишади. Эсингиздами, Маттонинг 25 бобида Исо айтилган масаласида Раббимиз бизларга кўрсатяптики, чап томонида турганлар орасида Ҳудони билганлар анча топилади. Чунки улар учун Ҳудонинг борлиги қандайдир ғалати нарса бўлмади, лекин улар учун Исо уларни рад этганлиги кутилмаган ҳолат бўлиб чиқди.

Бу эса биз учун жиддий огоҳлантириш: ҳаттоки Масиҳнинг Баданида бўлиш ҳам Исога ҳақиқатан ҳам тегишли бўлиш дегани эмас. Ва агарда Исо Масиҳ Унинг Баданида бўлганларга шундай қаттиққўл бўлса, наҳотки Бадандан ташқари юрганларга, лекин ўзини иймонли деб ҳисоблайдиганларга У бошқача бўлар?

Келинг, бир ҳулоса чиқарайлик. Раббимиз нажот топаётганларни Ўзининг жамоатига қўшмоқда. Ва агарда одам Жамоатга қўшилишга қаршилик қилса, демак у ҳали ўзини Муқаддас Руҳига бермади. Муқаддас Руҳ эса Исо Масиҳнинг сўзларига зид бўлган ҳеч нарса қилмайди. Жамоатдаги аъзолик бу қандайдир расмиятчилик эмас, балки фаровон ҳаётимиз учун заруриятдир. Раббимиз бир пайт келиб айнан Ўзининг жамоати учун қайтиб келади, алоҳида одамлар учун эмас.

Азизлар, мен сизларни ўзларингиз жамоатдаги аъзолигига жиддий муносабатда бўлишингизга чорлайман. Илтимос, сизлар анави Полинезия ороллардаги иймонликлар жамоатсиз нажот топадими-йўқми деган фикрлар безовта қилмасин. Бу қизиқ бўлиши мумкин, лекин сизлар Эгамиз фақатгина ўзларингиз учун жавоб берасиз. Бир пайт Бутрус Раббимиздан Юҳанно ҳақида “Раббим, у-чи?”сўраганида, Исо унга “Сенинг нима ишинг бор” деб қаттиқ жавоб берган эди. Шунинг учун, жамоат аъзоси бўлиш керакми-йўқми, муҳим эканми ё унчалик эмас деган саволларга мен шундай жавоб бераман Муқаддас Қитобига асосан: АЛБАТТА БЎЛИШ КЕРАК ВА АЛБАТТА МУҲИМ. Агар сиз Исони қабул қилган бўлсангиз, сиз Унинг Баданинг бир бўлаги бўлишингиз шарт. 

Сўнги сўз ўрнига яна битта нарсага эътибор бермоқчиман

“Ҳар куни Эгамиз нажот топаётганларини имонлиларнинг қаторига қўшарди” (Ҳав. 2:47)

Эътибор беринг нажот топаётганларга, нажот топганларга эмас. Демак, бизнинг нажотимиз бу жараён деганидир. Ва бизлар бу жараёндан четда бўлмаслигимиз керак. Ўзи, Раббимизнинг номи Исо арамейчадан “Иегошуа” бўлиб “Раббим менинг нажотим” маъносини англамоқда. Бу эса, нажот топишимиз учун Унга тегишли бўлишимиз, ва Унинг жамоатига аъзо бўлишимиз кераклиги англамоқда.


Report Page