ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЯКУНЛАРИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЯКУНЛАРИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил учун белгиланган иш режасига кўра, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан жорий йилнинг апрель ва май ойларида давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июль кунидаги “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган Жамоатчилик Кенгашлари фаолиятини назорат таҳлил тартибида ўрганилди.

Шу муносабат билан қўмита томонидан бугун, 3 июнь куни, онлайн мулоқот “ZooM” дастури орқали семинар ташкил этилди. Йиғилишда Кенгашнинг бугунги кунгача амалга оширган ишлари ва фаолияти таҳлил қилиниб, олдига қўйган мақсад ва вазифалари ҳамда Жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг таклиф ва мулоҳазалари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан муҳокамалар бўлди.

Мазкур Адлия вазирлигида ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг аъзолари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раиси Алим Эрназаров Кенгаш аъзоси сифатида иштирок этди.

Қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтган Жамоатчилик кенгашининг бугунги семинар иши якунида эксперт ҳамда соҳа вакиллари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

https://paruz.uz/post/zhamoatchilik-kengashlari-faoliyatini-nazorat-talil-yakunlari-yuzasidan-seminar-blib-tdi

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати


Report Page