ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ИМТИЁЗЛИ ТРАНСПОРТ КАРТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАРИФЛАРИ

ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ИМТИЁЗЛИ ТРАНСПОРТ КАРТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАРИФЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига мувофиқ жамоат транспорти (автобус, метрополитен) дан фойдаланишда АТТО ягона транспорт картасининг тариф режаларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилган.

Транспорт картаси – йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп марталик дебет тўлов картаси. Транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган холда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 “ATTO” Операторининг транспорт карталарини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ойлик йул чипталарини сотиш шаҳобчаларида ҳамда метрополитен кассаларида 15 000 сўмдан харид килиш мумкин. Бунда тўлов килинган 15 000 сўмнинг 5 000 сўми картанинг ҳисобиги ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, ягона транспорт карталарини ATTO, МyUzcard, Apelsin, Payme, CLICK ва шу каби бошка тўлов тизимларининг мобил иловалари оркали, шунингдек, АТТО сайтидаги шахсий кабинет оркали ҳисобини тўлдириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, АТТО транспорт карталари Банк карталари каби химояланган, унинг хавфсизлик даражаси ўта юқори даражада бўлиб, йўқотиб қўйилган карта телефон рақамига боғланган бўлса, фойдаланувчи ўз картасини блоклаш имкониятига эга. Бунда, блокланган картадан янги картага пул ўтказиш имконияти ҳам йўлга қўйилган.

Имтиёзли транспорт картаси – умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйҳатга олинган йўловчига транспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилмаган ва(ёки) шахсийлаштирилган транспорт картаси.

Умумий тарифлар (AV, AVM) қуйида келтирилган муддат ва суммаларда жорий этилмоқда:

“АV” турдаги тарифлар:                          |                  “AVM” турдаги тарифлар:

5 кунлик тариф – 20 000 сўм                   |                5 кунлик тариф – 28 000 сўм

10 кунлик тариф – 40 000 сўм                 |               10 кунлик тариф – 56 000 сўм

15 кунлик тариф – 60 000 сўм                 |               15 кунлик тариф – 84 000 сўм

20 кунлик тариф – 80 000 сўм                 |             20 кунлик тариф – 112 000 сўм

30 кунлик тариф – 120 000 сўм               |             30 кунлик тариф – 166 000 сўм

Имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар - нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлар ўқувчилари томонидан имтийзли транспорт карталари орқали тўловлар умумий фойдаланиладиган транспортнинг (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) амалдаги тарифларнинг 50 фоизлик имтиёзини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

 Бунда, имтиёзли (N, T, O‘, NM, TM, O‘M) транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги    70 та ойлик йўл чипталари ва транспорт карталари сотиш шаҳобчаларидан харид қилишингиз мумкин. Шунингдек, талаба, ижтимоий нафақа, ўқувчи туридаги уч хил электрон ойлик йўл чипталарига эга бўлиш учун сиз ўзингиз билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим бўлади

1.     Талабанинг электрон ойлик йўл чиптаси учун паспорт нусҳаси ҳамда муассаса томонидан тақдим этилган гувоҳнома;

2.     Ижтимоий электрон ойлик йўл чиптаси учун паспорт нусҳаси ҳамда нафақага чиқганлиги ҳақида ҳужжат;

3.     Ўқувчининг электрон ойлик йўл чиптаси учун, ушбу ўқувчининг ота онаси талаб этилади.

Мазкур ҳужжатларни тақдим этганингиздан сўнг, ойлик йўл чипталари ва транспорт карталари сотиш шаҳобчаси масъул ходими сизни рўйхатдан ўтказиб, сиз танлаган турдаги электрон ойлик йўл чипталарини тақдим этади. Ҳужжатни тасдиқлашдан олдин шартнома қоидалари билан танишиб чиқишни унутманг!


 “N” турдаги тарифлар:                             |                         “T” турдаги тарифлар:

5 кунлик тариф – 10 000 сўм                       |                   5 кунлик тариф – 10 000 сўм

10 кунлик тариф – 20 000 сўм                    |                  10 кунлик тариф – 20 000 сўм

15 кунлик тариф – 30 000 сўм                    |                  15 кунлик тариф – 30 000 сўм

20 кунлик тариф – 40 000 сўм                    |                 20 кунлик тариф – 40 000 сўм

30 кунлик тариф – 60 000 сўм                    |                 30 кунлик тариф – 60 000 сўм

                                                  “O‘” турдаги тарифлар:

                                             5 кунлик тариф – 10 000 сўм

                                           10 кунлик тариф – 20 000 сўм

                                           15 кунлик тариф – 30 000 сўм

                                           20 кунлик тариф – 40 000 сўм

                                           30 кунлик тариф – 60 000 сўм

 

“NM” турдаги тарифлар:                      |                      “TM” турдаги тарифлар:

5 кунлик тариф – 14 000 сўм                   |                   5 кунлик тариф – 14 000 сўм

10 кунлик тариф – 28 000 сўм                 |                  10 кунлик тариф – 28 000 сўм

15 кунлик тариф – 42 000 сўм                 |                  15 кунлик тариф – 42 000 сўм

20 кунлик тариф – 56 000 сўм                 |                  20 кунлик тариф – 56 000 сўм

30 кунлик тариф – 83 000 сўм               |                  30 кунлик тариф – 83 000 сўм

                                                  “O‘M” турдаги тарифлар:

                                              5 кунлик тариф – 14 000 сўм

                                             10 кунлик тариф – 28 000 сўм

                                             15 кунлик тариф – 42 000 сўм

                                              20 кунлик тариф – 56 000 сўм

                                             30 кунлик тариф – 83 000 сўм

 

Эслатиб ўтамиз: Январь ойидан сотувга чиқариладиган электрон ойлик йўл чипталари, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, 2021 январь ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тарифлар билан тақдим этилади.


"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

 


Report Page