ЖАМОАТ НАМОЗЛАРИДА “ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТИШ

ЖАМОАТ НАМОЗЛАРИДА “ОМИН”НИ МАХФИЙ АЙТИШ

https://t.me/AhliSunnaValJamoaUz

Бизнинг ҳанафий мазҳаб уламолари намозда “омин”ни махфий айтиш суннат эканини таъкидлайдилар. Бунга қуйидаги ҳадислар очиқ далолат қилади. Имом Термизий Алқама ибн Воилдан, у ўз отасидан ривоят қилган ҳадисда:

أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم قَرَأَ "غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ" فَقَالَ « آمِينَ » وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ

яъни: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ)ни ўқидилар-да, паст овозда “омин”, дедилар”, дейилган.

Бу ҳадисдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фотиҳа» сурасини баланд овоз билан ўқиб келиб, «омин»ни айтишга келганда овозларини паст қилганларини тушунамиз. Имом Табароний Абу Воилдан қилган ривоятда: “Умар ва Али разияллоҳу анҳумолар намозда “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”ни ҳам, “омин”ни ҳам овоз чиқариб айтмас эдилар”, дейилган.

Шу ва бундан бошқа кўплаб далилларга амал қилиб, намозда “Омин”ни махфий айтишлик айни муддао бўлади. Қолаверса, намозхонлар ўртасида турли тушунмовчиликларга ҳам барҳам берилган бўлади. 


Report Page